• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Смартфон кўзга зарар: бундан қандай сақланиш мумкин?

Компьютернинг кўзга зарари ҳақида доимо эшитамиз. Биз саккиз соат компьютер олдида ўтиришимиз мумкин – уйда, ишда.. Хўш, смартфон-чи? Ахир жамоат транспортида ва меҳмонда, кўчада ва ошхонада ундан кўзимизни узмаймиз-ку. Смартфон кўзимизга, керак бўлса, компьютердан одам кўпроқ зарар етказади. Смартфонимизни четга улоқтирмасдан унинг зарарли таъсирини камайтириш мумкинми?

Мен анчадан бери контакт линза тақаман, ўтган вақт мобайнида кўриш қобилиятим ўзгармади ҳисоб. Ҳар сафар диагностикадан ўтиш ҳам шарт эмас, кўрсатма асосида тақиб оласан ва ҳаммаси жойида. Лекин узоқдаги объектлар линзада чаплашиб кўринаётганини яқинда пайқаб қолдим, кўзим эса зўриқаётибди.

Бир зум ўйлагач, бунинг ҳаммасига қўлдан қўймайдиган смартфоним сабабчи деган хулосага келдим. Сайтларни варақлаш, китоб ўқиш, ўйин ўйнаш, эслатмалар ёзиш барчаси смартфонда бажарилади. Интернет эса вақтимнинг асосий кушандаларидан биридир.

Фаразларимни текшириб кўришга аҳд қилдим ва барчаси тўғри бўлиб чиқди.

Албатта, кўзга етадиган зарарни камайтириш йўллари бор, аммо бу ҳақда кейинроқ ҳикоя қиламан.

Смартфонлар кўриш қобилиятига сусайтиради.

Оптометрия ва кўриш қобилиятини ўрганиш журнали (Journal of Optometry and Vision Science) хабар беришича, одамлар мобил қурилмаларини кўзга ўта яқин тутадилар, бу эса кўриш қобилиятини ёмонлаштиради.

Журнал ўтказган тадқиқотнинг кўрсатишича, веб-саҳифаларни кўздан кечираётганлар ҳарф терувчилардан кўра матнга 5-6 см яқинроқдан қарайдилар.

Тадқиқот ўтказилганда контакт линза тақувчи 129 одамдан ҳеч бири «1, 2, 10» қоидасига амал қилмаслиги аниқланди.

1iPhone_5

Бу қоида қанақа? Кўзимиз телефон экранидан 1 фут, компьютер экранидан 2 фут, телевизор экранидан эса 10 фут узоқликда бўлиши шарт. 1 фут ≈30 см. Смартфонда матн шрифти жуда кичик бўлса, ўқишга қийналасиз ва беихтиёр кўзингизга яқинлаштирасиз.

Бу маълумотларни статистика ҳам тасдиқлади. Смартфонлар русум бўлгач, 1997 йилга нисбатан одамларнинг кўриш қобилияти 35 фоизга сусайди, кўз хиралашуви ортди.

Бу тадқиқотни Лондондаги «Фокус» кўз клиникаси асосчиси ва бош жарроҳи Дэвид Алламби ўтказди ва ҳатто “экранда яқинкўрувчанлик” атамасини муомалага киритди.

Яқинни кўриш (узоқни кўролмаслик) ёки миопия келиб чиқишига ирсий бўлиши мумкин. Бундан ташқари яқинда жойлашган нарсаларга мунтазам тикилиш, кўп ўқиш ҳам бу касалликни келтириб чиқаради.

Муаммо равшан. Ундан қандай сақланиш мумкин? Сизга смартфондан воз кечишни маслаҳат берардим, аммо бунга кўнмайсиз.

smartfon

  1. Тез-тез киприк қоқинг.

Смартфон экранига тикилганингизда маълум бир вақт оралиғида бошқа ҳолатдагига нисбатан 3 марта камроқ киприк қоқасиз. Бундан кўз қуриб қолади. Бу ваҳимали эмас, аммо кўзнинг узоқ қуриши унинг хиралашувига олиб келади.

  1. 20/20/20 қоидаси.

Смартфонда ўқиётганингизда, кино кўраётганингизда ёки сайтлар аро сайр қилаётганингизда ҳар 20 дақиқада кўзингизни экрандан узиб, 20 сония давомида 20 фут (6 метр) узоқликка қараб туринг.

  1. Етарлича ёритилганлик.

Қоронғу хонада смартфонда асло ўқиманг, ўйин ўйнаманг. Бу кўзга қаттиқ зиён.

  1. Сиз билан гаплашаётганларида телефонга қараманг.

Суҳбатдошлардан бири телефонга тикилса бундан шеригининг жаҳли чиқади. Борди-ю, иккала суҳбатдош ҳам телефондан кўзини узмаса, бу жуда хунук ҳолатдир. Бундай қилиш ярамайди, суҳбатдошингизга бутун диққатингизни қаратинг, токи кўзингиз дам олсин.

  1. Фақат компьютер ёрдамида.

Смартфонда бирор-бир амални бажармасликка аҳд қилинг. Масалан, ижтимоий тармоқларга кирмайман, электрон почтани текширмайман ёки қизиққан мақоламни ўқимайман дея. Бу ҳам шапалоқдай экранга тикилмасликнинг бир йўлидир.

  1. Ҳарф ўлчамини йириклаштиринг.

Смартфонда ҳарфлар ўлчамини катталаштириб қўйинг –ҳарф қанча катта бўлса, ўқиганда кўз шунчалик зўриқмайди. Веб-хизматларнинг мобил иловаларини ишлатишга ўтинг, телефон экранига мослашмаган сайтлар кўзни зўриқтириши мумкин.

  1. Қўлингизда тўғри тутинг.

Олдинроқ айтиб ўтганимиздек, смартфонни кўзга жуда яқин ушлаб бўлмайди. Қаранг-чи, ҳозир қанча узоқликда тутиб мақоламизни ўқияпсиз? 40 см эмас, ҳартугул, 30 см, ҳаттоки 20 бўлиши мумкин. Унутманг: сфартфонни кўзга қанча яқин тутсангиз, яқиндан кўрувчанликка шунча тез чалинасиз.

Шукуржон Исломов тайёрлади

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Азиз Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Мақола учун самимий ташаккур!
    Жуда ҳам фойдали маслаҳат ва йўл-йўриқлар берилибди. Энди буларни амалда қўллашга ўтамиз.
    Мақола муаллифидан мана шундай фойдали ва қисқа-лўнда мақолаларни кутиб қоламиз.

    Ҳурмат билан.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>