• Бугунги сана: Juma, Dekabr 15, 2017

Шундайлар ҳам бор орамизда (бўлган воқеа)

Бу ҳодисани бир танишим сўзлаб берди. Айтишича:

Бир аёл сумалак сотиб тирикчилик қилиб юрарди. У сотадиган сумалакни ҳалол-пок, эътиқодли кишилар тайёрлаб беришарди. Харидори кўп эди.

Иттифоқо, бир жувон иккита шиша идишда икки литр сумалак сотиб олибди. Уйига борса, оиласидагиларга жуда манзур бўлибди, мазаси оғизларида қолибди.

Эртаси куни яна ўша аёлдан олмоқчи бўлибди. Лекин бозорга келиб, кечаги сумалакчи аёлни топа олмабди. Сўраб билса, аллақачон сумалакларини сотиб кетган экан.

Харидор ўша сумалак тайёрловчиларни топиб бориб, биринчи қўлдан деб улардан хариб қилибди. Аммо улар ҳам сумалакларини сотиб берадиган ўша аёлнинг нархида сотишибди. Ҳикмати кейин маълум бўлибди. Яъни:

Бозорчи аёл кейинги гал келса, сумалакпазлар унинг қўлига бир оз пул тутқазишибди.

— Бу қанақа пул? — деб ҳайрон бўлибди аёл.

— Сиз йўғингизда мижозингиз биздан икки марта сумалак олди, унга сиз сотадиган нархда бердик. Бу пул ўша орадиги фарқ, — деб жавоб қилишибди.

Абдуқаюм Ҳикмат


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook»,«Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар: , ,

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>