• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

“Буюк шахмат тахтаси”: Шомни қандай келажак кутмоқда?

Дунё ўз ташвишлари билан оворайи-сарсон. АҚШнинг каттаконлари, оқсуяк сиёсатчилари сайлов билан, Европа амалдорлари гўёки Сурия (Шом) қочоқларига “мехмондорчилик” сийлови билан бандлар. Шимолий Корея эса бутун оламга йўқ атом қуроли билан жипириқ боладек мақтаниб, ҳаммани энасини Учқурғондан кўрсатмоқчи. Москва метроси олдида армани бойваччаларининг ноқонуний дўконлари кўчирилиши оламни бузмоқда. Лекин Сурияда нима бўлаётгани, уни қандай келажак кутаётгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ!

Минг афсуски, биз унинг ТВ экранларидаги вайрона манзараларига одатланиб колдик. Ёшлигимизда Дамашқ, Сурия деганда бадавлат, иқтисоди ривожланган, миллионлаб сайёҳлар зиёрат қиладиган ажойиб давлатни билардик… Сурия молларини кизлар бисотига севиб тахлардилар…

Бугун эса қадимги миллат хору-зор, мамлакатнинг эркагу аёллари абгор аҳволда, тўйиб еб-ичиш, ювиниш нималигини билмай сайёрамиз узра қочоқлик заҳрини тотиб юрибдилар. Кўзлари жиққа ёш, дард ва аламга тўла!

Suriya_qochoqlar“Буюк” давлатлар ҳукмдорлари бир тўхтамга келгунича ўйлаб кўрайлик:

— 20 асрдаги Шомни қайтариш учун қанча миллиардлар керак бўлади?

— Ким бу миллиардларни ҳотамтойлик килиб беради ва ниманинг эвазига?

— Дунёга сочилиб кетган миллат қачон ватанига қайтади?

— Қачон букилган, синган иродасини тиклайди?

— Вайроналар ўрнида қачон янги бинолар кўкка чўзилади? Қачон тандирларда нон ёпилади?

— Туғуруқхоналарида чақалоқлар чинқириғи қачон эшитилади?

— Қачон оппоқ ва беғубор лайлаклар снаряд, мина ва ўқлардан қўрқмай парвоз қиладилар?

— Қачон тинчлик бўлади?

— Куррайи заминни “бошқараётганлар” сулҳ тузиб, бир қўғирчоқни тахтга ўтказгандами?

— Унгача оддий халқ нима қилсин?

— Уни кандай келажак кутмоқда?

Узундан-узоқ саволларнинг жавоби битта: буни “буюк шахмат тахтаси”даги фигуралар юриши ҳал килади! Инсоф ва инсонийлик камёб бўлиб колган оламда барибир умид килайлик. Қолганини вақт кўрсатади. Бир нарса аниқки, тинчлик ва осойишталик бебаҳо неъмат! Ҳар бир халк ва давлатга ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш насиб этсин!

Шерзод Қудратхўжаев

Tafsilot.uz маълумоти:

Sherzod_KudratkhodjaevШерзод Қудратхўжаев — сиёсатшунослик фанлари номзоди.

Фаолиятини 1994 йили Ўзтелерадиокомпаниянинг “Ахборот” информацион дастурлар дирекциясида бошлаган, таржимон, муҳаррир ва  сиёсий шарҳловчи бўлиб ишлаган.

1998 йили ЎзТРКнинг 4-халқаро канали директорлигига тайинланган.

1999 йили Марказий сайлов комиссияси Матбуот маркази ва матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланган.

2000 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош маслаҳатчиси бўлган.

2000—2005-йиллардаЎзбекистон Президенти матбуот котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Бир вақтнинг ўзида 2004 йилнинг сетябридан  2005 йилнинг февралигача Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказига раҳбарлик қилган.

2005—2008-йилларда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг матбуот котиби бўлган.

Айни пайтда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети доценти.


Сайтимизда чоп этилган бошқа инфографика ва мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • mirzohid Жавоб бериш
    2 yil олдин

    2014 йил куз ойлари эди. Омск шаҳридан Москвага поездда йўлдамиз. Новосибирскдан икки йўловчи бизга шерик бўлди. Улар Россияда амалиёт утаётган суриялик талабалар эди. Менинг Ўзбекистондан эканим, Россияда иш излаб юрганимдан хабар топган сурияликлардан бири шундай деган эди: Мен сизларнинг давлатингизни яхши биламан. Сен Оллоҳга шукур қилгин, болаларингни ташлаб бу ерларда хотиржам юрибсан. Кўчага боланг ўйнагани чиқса, хавотир олмайсан, ўйнаб келадида дейсан. Мен эса дўконга нонга чиқсам ўйланаман кайтганимча уйда оилам тирикмикин, уйим портламадимикин деб?

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>