• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Ширкат пулни қаерга ишлатади?

— Уй-жой мулкдорлари ширкатига тўланаётган маблағлар нималарга сарфланади?

Шаҳноза Давронова,

Мирзо Улуғбек тумани

Саволга “Ўзкоммунхизмат” агентлиги бош директорининг ўринбосари Олимжон Аҳмедов жавоб беради:

— Уй-жой мулкдорлари ширкатларида фойдаланиш харажатлари бўйича тўловлар миқдори ҳар бир мулкдор учун уй-жой мулкдорлари ширкатининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган, уйнинг умумий майдонида унга тегишли бўлган квартиранинг майдонига мувофиқ қабул қилинган йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси асосида белгиланади.
Фойдаланиш харажатларининг маблағлари уй хўжалигини сақлаш, муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини жорий ва капитал таъмирлаш, асбоб-ускуна, инвентар ҳамда бошқа мол-мулкларни тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмалари, шунингдек, бошқарув ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг харажатларини қоплашга йўналтирилади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>