• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Шикоятимни қайтариб олишим мумкинми?

— Яшаб турган ўйимга туман газ идорасидан қарздорлик нотўғри ҳисобланганидан норози бўлиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага шикоят қилган эдим. Мазкур ҳолатга туман газ идораси ходимлари томонидан ойдинлик киритилгани муносабати билан берган шикоятимни қайтариб олишим мумкинми?

Зокир Исмоилов,

Жондор тумани

Саволга Бухоро вилояти адлия бошқармасининг Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси мудири Баҳодир Мансуров жавоб беради:

— “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига асосан Сиз ўз шикоятингизни мурожаат кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёхуд электрон шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эгасиз.

Шунингдек, юқоридаги номи келтирилган қонунда мурожаатни қайтариб олиш ҳақидаги ариза давлат органлари томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чоралар кўрилишини истисно этмаслиги ҳам белгилаб қўйилган.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>