• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Шифохонада овқатга пул тўлаш — ихтиёрий

— Амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларга эга бўлмаган беморлар учун даволаш муассасасида овқатга пул тўлаш мажбурий ҳисобланадими?

Бахтиёр Назиров,

Денов тумани

Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хусусийлаштириш ва пулли хизматни ташкил этиш маркази директори Миржалол Мираҳмедов жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532-сонли қарори билан даволаш-профилактика муассасаларида овқатга пул тўлаш вақтинчалик тартибга асосан амалга оширилади. Ушбу тартибга асосан бемор ўз хоҳишига биноан овқатланишга пул тўлашдан қисман ёки бутунлай бош тортиши мумкин. Яъни бемор шифохона овқатини ейишни истамаса, пул тўлашга мажбурланиши, унинг овқатга пул тўлашдан бош тортиши шифохонага қабул қилмаслик учун асос бўлиши мумкин эмас.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>