• Бугунги сана: Chorshanba, Oktabr 18, 2017

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма йиғилишида Ўзбекистон Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Interfax.ru”, “lenta.ru”, “Sputniknews-uz.com”, “Podrobno.uz” сайтлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг исми ошкор қилинмаган депутатига таяниб хабар беришмоқда.

Хабарда қайд этилишича, мажлис якунига кўра Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

“Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди, Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматулла Йўлдошев бу ваколатни қабул қилишни рад этди”, — деб хабар қилди манба. Эслатиб ўтамиз, Конституциянинг 96-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилиши, бунда уч ой муддат ичида, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилиши” керак эди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев ўзининг коституциявий ваколатидан воз кечар экан, буни давлат бошқаруви соҳасида етарлича тажрибаси йўқлиги билан изоҳлаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларидаги кўп йиллик тажрибасини, аҳоли ўртасидаги ҳурмат-эътиборини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларини бажаришни унинг зиммасига вақтинча юклаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилди. Мазкур таклиф Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан маъқулланган.

“Regnum” ахборот агентлигининг хабарида келтирилишича, Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида йиғилганларнинг барчаси — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 147 нафар депутати, Сенатнинг 94 нафар аъзоси Мирзиёев номзодини ёқлаб овоз беришган.

“Tafsilot.uz” маълумоти:

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 1957 йилнинг 24 июлида Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган.

1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институти (ҳозирги Тошкент ирригация ва мелиорация институти)ни тамомлаган. Мутахассислиги: муҳандис-механик. Техника фанлари номзоди.

1974—1991-йилларда ирригация тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритган. Шу билан бир қаторда 1981—1992-йилларда илмий фаолиятини ҳам давом эттирган, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институти кичик илмий ходимликдан институтнинг биринчи проректори (1992 й.) лавозимигача кўтарилган.

1992—1996-йилларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ҳоким лавозимида ишлаган.

1996—2001-йилларда Жиззах, 2001—2003-йилларда эса Самарқанд вилоятларининг ҳокими бўлган.

2003 йилнинг 11 декабрида буён республика бош вазири вазифасида ишлаб келаётган эди. 2005, 2010 ва 2015 йилларда ушбу лавозимга қайта тайинланган.

Шавкат Мирзиёев 1999—2004, 2005—2009-йилларда Олий Мажлис депутати бўлган.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Шавкат Мирзиёев: Ислом Каримов белгилаб берган сиёсат қатъий давом эттирилади | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] Кеча бўлиб ўтган парламент палаталарининг қўшма мажлисининг қарорига кўра Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. […]

  • Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] Шу ўринда қайд этиб ўтиш керакки, мазкур ҳужжат Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи сифатида имзоланган илк ҳужжат ҳисобланади. У кеча бўлиб ўтган парламент палаталарининг қўшма мажлисининг қарорига кўра Президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди. […]

  • 2016 йил 4 декабрда Президентлик сайлови ўтказилади | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Марказий сайлов комиссиясига “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишини ташкил этиш тавсия қилингани ҳақида хабар берган эдик. […]

  • Ниғматилла Йўлдошев: “Давлат ҳокимияти ва бошқарув соҳасида етарли тажрибага эга эмасман” | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] хабар қилганимиздек, 2016 йилнинг 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон […]

  • Муваққат Президентни тайинлашда Конституция нормалари бузилмади(ми?) | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] юклаш масаласи кўриб чиқилди. Конституциянинг 96-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз […]

  • Рустам Азимов: Шавкат Мирзиёев — Ислом Каримовнинг сиёсий фарзанди, сиёсий меросхўри | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] 96-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз […]

  • Рустам Азимов: “Шавкат Мирзиёев — Ислом Каримовнинг сиёсий фарзанди, сиёсий меросхўри” | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] 96-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз […]

  • Депутат: “Қўшма мажлис қарори қонунийлигидан шубҳаланиш Конституциямизнинг 16-моддасини бузишдир” | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] юклаш масаласи кўриб чиқилди. Конституциянинг 96-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз […]

  • Акмал Саидов: “Президент ваколатларини Бош вазир зиммасига юклаш ноқонунийлиги хусусидаги даъволар асоссиз” | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] юклаш масаласи кўриб чиқилди. Конституциянинг 96-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз […]

  • Содиқ Сафоев: “Шавкат Мирзиёев — халқаро майдонда чинакам обрў қозонган йирик арбоб” | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] ўтамиз, Конституциянинг 96-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз […]

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>