• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Шартномани имзолай олмаса…

— Отамнинг номидаги машинани сотмоқчимиз. У оғир хаста, қўллари ишламайди. Отам олди-сотди шартномасини имзолай олмаса, бундай битимни қандай расмийлаштириш мумкин?

Темур Нарзиев,

Мирзо Улуғбек тумани

Саволга Мирзо Улуғбек тумани 7-давлат нотариал идораси нотариуси Азиза Холматова жавоб беради:

— “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддаси ҳамда “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 14-бандига мувофиқ агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига асосан унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмагани сабаблари ёзиб қўйилади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>