• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Серқирра мутахассис

“… қирқ ҳунар оз” (Ўзбек халқ мақоли)

Стол ортида катта одам ва 2-3 та аёл ястаниб ўтиришибди. Олдинда ёшроқ йигитча.

— Бизнинг даргоҳда ишлаш осон, деб ўйлаяпсиз шекилли?

— Йўқ, йўқ…

— Кўпчилик билан тил топишадиган, уддабурон бўлишингиз керак.

— Албатта.

— Биласизми, пахта қачон яганаланади, терилади?

— Биламан. Пахта даласида ўсганман.

— Хўш, белкуракни қандай ишлатишни биларсиз?

— Қайси йигит белкурак ишлатмаган дейсиз!?

— Супургини-чи?

— Бу нимага керак?

— Супуриш учун, албатта. Миниб учмайсиз-ку.

— Қаерни?

— Кўчани! Хўш, биласизми?

— Албатта! Талабаликда супур-сидир ишларини бажарганман.

— Мен бекорга кўпчилик билан ишлаш тўғрисида эсламадим. Маҳалладан тўловларга пул йиғиш, турли рўйхатларни олиш ишларига қўл-оёғингиз чаққон бўлиши керак.

— Уддалайман. Котиблик ҳам иш бўптими?!

— Маҳалла аёлларининг юриш-туришига кўз-қулоқ бўлиб туришга тўғри келади. Бошдан-оёқ, ҳўў, ҳалигидек, рўмолга бурканиб, жуда узун кийиниб юрганларни огоҳлантириб туриш зарур.

— А-а?…

— Жуда калта кийинганларни ҳам.

— И-и… Нега?

— Яқинда янги топшириқ бўлди. Аҳоли яшаш пунктларида турли оқимларга аралашган шахслар, чет элдаги жангариларга қўшилишни мақсад қилганларни тутиб келишга ҳам масъулмиз.

— Мен карате ва қўл жангига қатнаганман. Приёмларимни кўрсатиб берайми? Хий-я-а-а!! Гдиш-бдиш!!

— Етарли.

Шундай қилиб ёш ўқитувчи мактабга ишга қабул қилинди.

Шукуржон Исломов,

блогер


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>