• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Сайёҳлик фирмаларининг қонунийлигини қандай аниқлаш мумкин?

— Чет элга сайёҳ сифатида чиқишга кўмаклашувчи фирмаларнинг қонунийлиги ва ишончлилигини қандай аниқлаш мумкин?

Мирафзал МИРЮНУСОВ

Бектемир тумани

Саволга “Ўзбектуризм” миллий компанияси  раиси ўринбосари Анвар ТЕМИРХЎЖАЕВ жавоб беради:

— Агар бирор-бир туристик фирма ёки хусусий сайёҳлик ташкилоти чет элга чиқишингизни осонлаштириш борасида ўз хизматларини таклиф этаётган, сизда бу таклифнинг қонуний ва ишончлилигига шубҳа туғилаётган бўлса, масаланинг ечими жуда оддий. Сайёҳлик ташкилоти вакилларидан туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳамда мувофиқлик сертификатини тақдим этишларини сўранг. Чунки “Туризм тўғрисида”ги қонунга асосан сайёҳлик ташкилотлари фаолият юритиш учун махсус лицензия ҳамда кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини кафолатловчи мувофиқлик сертификатини олишади. Ушбу ҳужжатларнинг мавжудлиги шубҳага ўрин қолдирмайди.


Сайтимизда чоп этилган бошқа инфографика ва мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>