• Бугунги сана: Payshanba, Oktabr 19, 2017

Саволинг жавобсиз қолдими, болажон?

Автобусда кетаётиб олдинги ўриндиқларнинг бирида она-боланинг суҳбати қулоғимга чалинди:

— Ойижон, анави кўлини чўзиб турган ким?

— Ким бўларди, ҳайкал-да!

— Нега қўлини чўзиб турибди?

— Вой, бунча маҳмадона бўлмасанг! Боядан бери бошимни қотириб юбординг-ку!

Кичкинтой бу сўзлардан сўнг дераза ойнасига бармоқларлари билан алланималарни чизганча, жим кетди.

savoling_javobsiz_qoldimi_bolajon

Мен ўйланиб қолдим: она нега фарзандининг саволларини жавобсиз қолдириши керак? Лоақал битта-иккитасига жўялироқ жавоб берса бўларди-ку! Кўпинча иш юзасидан болалар билан суҳбатлашганимда уларнинг нутқидаги норавонликни кўриб, афсусланиб кетаман.

Ҳа, тарбия, аввало, оиладан бошланиб, кейин боғчада, мактабда, жамоатчилик орасида давом этади. Боладан маҳмадона бўлмасликни уйда ота-она, боғчада тарбиячи, мактабда ўқитувчи талаб қилиб турса, мурғак қалбнинг қизиқишлари сўниб, охир-оқибатда лоқайдлик касалига дучор бўлиб қолмасмикан! Ахир руҳиятшунослар кўп савол берган болада теварак-атрофга, ҳаётга қизиқиш кучли бўлади, бу нарса саломатлик белгисидир, деб изоҳлайдилар.

Демоқчиманки, болалар ҳеч қачон ноўрин савол бермайдилар. Агар биз катталар бу куйинчак нигоҳларга ҳушёрроқ қарайдиган бўлса, фарзандларнинг кўнгли ўксимай, ҳар томонлама баркамол бўлиб улғаядилар.

Насиба Зиёвиддинова,

Жумҳурият радиоси “Келажак тонги” эшиттиришининг муҳаррири

_________________________________________

“Ё.л.” газетаси, 1991 йил

Tafsilot.uz изоҳи:

Мазкур мақола бундан 26 йил муқаддам чоп этилган. Аммо унда тасвирланган ҳолат бугунгимиз ҳақидадек. Тан олиш керак, турмуш ташвишлари, тирикчилик югур-югурлари билан бўлиб, фарзандларимизга эътиборимиз сусайгандек. Гоҳида ишхонада, кўча-кўйда бузилган асабларимиз жабрини шу гўдаклар тортади. Келажагимиз эгалри деймиз-у, уларга етарлича эътибор бермаймиз, саволига жавоб беришга тоқат қилмаймиз. Ахир Сизу бизнинг бошимиздаги ташвишларни қайданам билишсин! Дунёга ҳайрат кўзи билан боқаётган, борлиқни эндигина ўрганаётган дилбандларимизга эътиборлироқ бўлайлик, азизлар!


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook»,«Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>