• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Салом гадоси

Соҳиб Қодирович бир куни мени хоналарига чақириб қолди. Тўрдаги курсида бир парча қоғозга тикилганча ўтирган экан.

— Чақиртирган экансиз, — дедим кирганимни билдириш учун.

У киши секин бошини кўтариб, кўзойнагининг остидан менга қаради.

— Нима ишлар қилиб юрибсиз?

— Шу зиммамдаги ишларни бажариб юрибман.

— Мен сиздан буни сўраётганим йўқ. Нега, эрталаблари кириб салом бермайсиз? Раҳматли Тўхташ акага салом берардингиз. Ҳамма бошлиқларга бир кўз билан қараш керак-да!

Нима дейишимни билмай бошим қотди.

— Боринг, бошқа такрорланмасин!

Эртасига автобус тиқилинч бўлгани учун бир оз кечикиб қолдим. Соҳиб Қодировнинг хоналари олдида ўринбосарлари турган эканлар. Бошлиқнинг эшиги хиёл очиқ. Бошлиқ ўринбосарига:

— Ассалому алайкум, — дедим. Ҳали у киши алик олишга улгурмай искаридан:

— Ваалайкум ассалом, — деган овоз келди.

Абдураззоқ Обрўй

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>