• Бугунги сана: Shanba, Aprel 29, 2017

Рустам сейфни қандай очди?

Хонада кўзи ожиз Акмал ва унинг дўсти Сардор ўтиришибди. Акмал Сардорга қараб:

— Кеча мен Рустам билан гаров ўйнаб, 100 минг сўм ютқазиб қўйдим.

Сардор ҳайрон бўлиб сўради:

— Қандай гаров ўйнадинг?

Акмал:

— Рустам ҳар қандай уйга, хонага сездирмай кириб-чиқа олишини айтиб мақтанди. Шунда иккаламиз баҳслашиб қолдик. У менга гаров ўйнашни таклиф қилди. Мен рози бўлдим. Шарт шунджай эди. бир соат давомида Рустам мен ўтирган хонанинг қулфини очиб кириши, сўнгра чейфни очиб, у ердаги стаканни олиб ичидаги муз ўрнига ярим стакан олма шарбатини қуйиши лозим эди. Рустам бу ишни шундай бажариши керак эдики, мен буларнинг ҳеч бирини сезмаслигим ва эшитмаслигим керак эди. Мен хонани қулфлаб кута бошладим. Рустам ташқарида қолди. Бир соат давомида соат қўнғироғи жирингламагунча мен ҳеч нарса эшитмадим. Вақт бўлгач мен сейфни очиб, стакандаги нарсани ичиб кўрдим. У ҳақиқатан ҳам олма шарбати эди, — деб жавоб берди.

Савол:

Рустам бу ишни қандай қилган?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Калит сўзлар: , ,

Дўстларингиз билан улашинг:


  • efede3 Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Chamasi shartni Rustam aytgan. (U bunga oldindan tayyorlanib kelgan va muzlatilgan olma sharbatin ham olib kelgan) Uning rejasiga kura bir soat davomida stakandagi muz erib olma sharbati aylanishi kerak edi 🙂

    Reja buyicha Rustam xonaga kirishi shart emas edi 🙂

    efede3

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>