• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Расулуллоҳ севган егуликлар

Сарвари коинот (с.а.в.) таомни жуда иссиқ ҳолда ейишни ёқтирмаганлар;

Оиша (р.а.)дан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг нонхуруш сифатида суйиб ейдиган таомларидан баъзилари қуйидагилар: қўйнинг қўли, қийма, кабоб, товуқ гўшти, гўштли шўрва, тирит (араб миллий таомларидан бири), қовоқ, зайтун ёғи, пишлоқ, қовун, тарвуз, ҳолва, асал, хурмо;

У зот (с.а.в.) ҳеч қачон бирор таомни камситмас, ёқса ер, ёқмаса емас эдилар. Ёқтирмаганларини бошқаларга ёмонламасдилар;

Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзлари севган егуликлар ҳақида айтган сўзларидан баъзилари: «Сирка қандай яхши нонхурушдир»;

 «Зайтун ёғини истеъмол қилинглар ва фойдаланинглар, чунки бу ёғ муборакдир».

Мазкур сатрларни ўқиб: «Эҳ-ҳе, Пайғамбаримиз (с.а.в.) таомга жуда ихлос қўйган эканлар-да», деган хаёлга бормаслик керак. У зот бу нарсалар топилганида хуш кўриб еганлар, бош­қа маҳалда эса борига қаноат қилганлар. Тарихчилар Расули акрам (с.а.в.) ҳеч қачон бир кунда икки маҳал қоринлари тўйиб овқат емаганликларини қайд этишган.

«Ирфон» тақвимидан олинди


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>