• Бугунги сана: Dushanba, Avgust 21, 2017

Россига нима ваъда қилинган эди?

Футбол тарихида бир-биридан қизиқарли, ажабтовур, шунинг баробарида, сирли воқеалар, жумбоқлар ҳам талайгина. Шулардан бири 1982 йили Испанияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати билан боғлиқ.

Мундиал олдидан Италия ҳукумати ва мамлакат футболи мутасаддилари терма жамоаси аъзоларига агар чемпионликни қўлга киритишса, жуда кўп ва катта мукофотлар берилишини ваъда қилишади.  Терма жамоа ҳужумчиси Паоло Россига эса алоҳида мукофот ваъда қилишади.

Бундай йўл тутилиши бежиз эмас эди. “Скуадра Адзурра”нинг жаҳон чемпионатида совриндор бўлишганига анча бўлган (италияликлар 1934, 1938 йилги мундиалда чемпион, 1970 йилда эса вице-чемпион бўлишган), мухлислар ғалабаларни соғиниб қолишган эди.

Футболчиларни руҳлантиришнинг бундай ўзига хос усули якунда ўз самарасини беради. Гарчи Италия гуруҳдан катта қийинчилик билан (гуруҳдаги барча учрашувда дуранг ўйнайди, энг қизиғи, Камерун терма жамоаси ҳам шундай натижа қайд этади, фақатгина тўплар нисбатига кўра “мовий эскадра”нинг жонига ора киради) чиққан бўлса-да, кейин уни тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмайди.

Мусобақа олдидан аутсайдер сифатида баҳоланган италияликлар ҳаммани лол қолдириб, ўша пайтдаги амалдаги жаҳон чемпиони Диего Марадона бошчилигидаги Аргентина (2:1), жаҳоннинг уч карра чемпиони Бразилия (3:2) терма жамоаларини мағлубиятга учратишади. Ярим финалда Польша (2:0), финалда эса ГФР (3:1) термалари таслим этилади.

Айниқса, Россига ваъда қилинган мукофотнинг баҳоси шу қадар юқори бўладики, унга эриши учун футболчи бор имкониятини ишга солади. Мундиалгача икки йил футбол ўйнамаган (тотализаторга пул тиккани учун 2 йилга футболдан четлаштирилган) бўлса-да, Паоло жаҳон чемпионатида рақиблари дарвозасига 6 та тўп киритади.

Айнан унинг саъй-ҳаракатлари туфайли Италия терма жамоаси мусобақа бош совринини бошлари узра баланд кўтарадилар. Паоло эса мундиалнинг тўпурари ва энг яхши ўйинчиси деб топилади. Шу йили у Европа ва жаҳоннинг энг яхши футболчиси деган номга сазовор бўлади.

Савол?

Россига қандай мукофот ваъда қилинган эди?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Беҳзод Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Қамоқдан озод қилиш мукофоти

  • Умидбек Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Россияни ютишса жахон чемпиони болмаса хам италя терма жамоси футболчиларга вада килинган барча мукофотни беришмокчи болишган

  • Шухрат Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Паола Россига озодлик вада қилинган эди, яни ўша чемпионат учун атайин қамоқда махбус сифатида ўтирган Росси қамоқхонадан жаҳон чемпионатида қатнашиш учун мундиалга олиб кетилади ва ғолиблик эвазига унга озодликка чиқарилиши ваьда қилинади.

  • Азамат Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Футболдан четлатилган муддатини олиб ташлашни Италия футбол федерацияси ваъда беради!

  • Исматуллаев Мухрииддин Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Расмда Паоло Россининг чап қўлида қандайдир боғич бор хамма гап ўшанда, балки мукофот боғичини ечиб ташлаш билан боғлиқдир

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>