• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Роналдунинг янги маъшуқаси ким? Февралда юз берган 12 та воқеа

Роналду, Роналду. Оммавий ахборот воситаларининг диққатига тушмаган кунинг йўқ. Шунчалик машҳурлигингдан эмин-эркин нафас ҳам ололмайсан, оддий одамлардай яшолмайсан ҳам. Қандай кийим кийишингдан тортиб, кимга кўнгил беришинггача элнинг оғзида. Худдики шу нарсаларни муҳокама қилиш билан бирортаси бир нимали бўлиб қоладигандай. Хўш, бу сафар нима қилиб қўйдингки, яна ОАВ нишонингга айландинг-а, Криштиану?

Сиз ҳам “CR7”нинг янги маъшуқаси ким экандеяпсизми. Гапни чўзаётганимиздан ичингизни мушук тирнаётгандира-а. Маслаҳатимиз ўзингизни дўхтирга кўрсатворинг. Восвос бўлиб қопсиз. Роналду масаласига келсак, андак сабр қиласиз. аввал кайфиятни кўтариб олайлик, иннайкейин Криштианунинг эс-ҳушини ўғирлаган парипайкарнинг кимлигини ошкор қиламиз.

Йигитлар жарима зарбасини айёрона тепмоқчи бўлишди. Аммо регби эмас, футбол ўйнашаётганларини унутиб қўйишди.

http://s5o.ru/storage/dumpster/3/cd/65d6fa4a61cad16b93b46b9262000.gif

39 яшар Тотти Пьяничга ҳазил қилгач, ўзини ҳеч вақодан хабари йўқдай тутди. Кўриб қотасиз.

http://s5o.ru/storage/dumpster/1/87/865c4fbc60df50f1b5697b7709444.gif

Ёшлар ўртасидаги ЕЧЛдаги ўхшамаган симуляция. “Валенсия” ҳимоячиси “Оскар”ни қўлга киритишни ди Каприодан кам орзу қилмаган чоғи. Шундай ҳунаринг бор экан, ошна, футболда нима қилиб юрибсан? Судьяни ҳам ишонтирганингга қойил. Кўр ҳам спектакллигини билиб турган ишга ҳуштак чалиб ўтирибди-я!

http://s5o.ru/storage/dumpster/6/e0/a8c5f33a575ce38a6d0a9928ebc9d.gif

Эҳ, Томас Мюллер! Доим антиқа ишларни бошлаб юрасан-да.

https://giant.gfycat.com/UnselfishFoolhardyGar.gif

Клопга тасанно. Жентельменликнинг ватани экани даъво қилинадиган мамлакатда жентельменлик кўрсатди. Унинг бу хатти-ҳаракатлари февралда энг кўп “лайк” йиққан гифлардан бири бўлди.

http://s017.radikal.ru/i440/1602/73/880b23dcec07.gif

Нега февралда Кержаковни ҳеч ким эсламаяпти десак, сабаби бу ёқда экан. Бу ерда тўсинларнинг айби йўқ.

http://s5o.ru/storage/dumpster/3/66/33872c962c5c2c9a0663dac22e09f.gif

Мамаду Сако Париж бўйлаб мотоциклда сайр қилиб юрганида кутилмаганда Блез Матюидини кўриб қолди.

Аёлларнинг ваҳшиёна муштлашуви. Эркакларнинг ишини қилгандан кейин булар ҳам эркаклашиб кетаркан-да, а?!

Бу лавҳани кўриб, “Спартак” дарвозабони тўпни сеҳрлаб олибди ва энди чемпионат охиригача бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаса керак деган хаёлга бориш мумкин.

https://giant.gfycat.com/RigidPerkyAcornweevil.gif

Қувноқ ўтган февраль ойини Луи ван Галсиз тасаввур қилиб бўлармиди? Албатта йўқ. Интернет оламини ларзага солган йиқилиш. Ҳатто Арсен Венгер ҳам бунақасини кутмаганди.

https://giant.gfycat.com/RecentWeakHochstettersfrog.gif

Аммо бу Луи амаки иштирокидаги ягона трюк эмасди. Мана навбатдагиси. Диққат билан томоша қилмасангиз, нима бўлганини тушунолмай қолишингиз мумкин.

Роналдуга ҳам навбат етиб келди. Роса ичингиз қизиди-я. Кутганингизга арзийди.

Ирина Шайхулисломовадан ажрагач, маъшуқага ёлчимаётган Криштиану Роналду ниҳоят орзусидаги қизни топди. Хўш, португалиялик суперюлдузнинг юрагидан урган жонона ким экан дейсизми? Бизнинг сўзларимиз сизга ҳеч нарсани англатмайди деб қўрқамиз. Қолаверса, минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал дейишади. шундай экан, роликни кўришга таклиф этамиз.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>