• Бугунги сана: Dushanba, Sentabr 25, 2017

Баъзилари рецепт асосида, айримлари эса рецептсиз

— Дорихоналарда айрим дорилар шифокор рецепти асосида, айримлари эса ҳеч қандай ҳужжатсиз сотилади. Бу борада бирон бир ҳужжат қабул қилинганми?

Салим Жўрақулов

Чироқчи тумани

Саволга юрисконсульт Отабек ШОДМОНОВ жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги “Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидалари”га мувофиқ Ўзбекистонда дори ва тиббиёт буюмларини сотишга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган дорихоналарга рухсат этилади. Дориларни аҳолига врачнинг рецепти ва рецептисиз бериш, шунингдек, даволаш-профилактика муассасаларига бериладиган дорилар рўйхати ва уларни бериш қоидалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 5 майдаги 27- буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами: 2671) билан “Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати” тасдиқланган бўлиб, ушбу рўйхатдан 175 турдаги монопрепаратлар, 912 турдаги мажмуавий препаратлар ўрин олган.

Кези келганда шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, ушбу рўйхатга киритилган дориларнинг худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган препаратлар ҳам шифокор рецептисиз берилади. Бундан ташқари, дориларнинг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дориларни беришда ҳам ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

Мазкур рўйхатга киритилмаган қолган барча дорилар дорихоналарда фақат белгиланган шакллардаги рецептларга кўра берилади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа инфографика ва мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>