• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Радик Азизов чизган карикатуралар

Радик Азизов 1965 йилнинг 15 февралида Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни битиргач, Бенков номидаги Республика санъат билим юрти(ҳозирги Республика санъат коллежи)да, А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг санъат факультети (1997 йилда бу факультет Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти сифатида қайта ташкил этилди) таҳсил олган.

1991 – 1992 йилларда Москва шаҳридаги кино ва телевидение ходимлари малакасини ошириш курсларида ўқиган.

Тошкент, Москва шаҳарларидаги турли нашриёт ва ташкилотларда фаолият олиб борган. Ихтисослиги – рангтасвир, графика, анимация ва карикатура.

1999 йилдан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги рассомлар ижодий уюшмаси аъзоси.

1987 йилдан Республика ва халқаро миқёсдаги кўргазмаларда иштирок этиб келади. Бир неча бор шахсий кўргазмаларини ўтказган.

Радик Азизовни хорижда ҳам таниқли график ва карикатурачи сифатида яхши билишади. Унинг ижодий ишлари Ўзбекистон давлат музейи, Россия, Эстония, Англия, Болгарии, Канада, Франции, Италия, Жанубий Корея, Хитой, Туркия ва АҚШдаги турли галереяларда, шахсий коллекциялардан жой олган.
Карикатуралари республикамиз газета ва журналларида чоп этиб келинмоқда. 90 дан ортиқ халқаро карикатура кўргазма ва танловлари иштирокчиси.

Унинг исми “дунёнинг энг яхши 100 карикатурачиси” рейтингидан ўрин олган, ижодий фаолиятига доир маълумотлар “Катта карикатура энциклопедияси” (“The Big Encyclopedia of caricature”)дан жой олган.

Радик Азизов ҳар йили 1 апрель – Халқаро кулгу кунига бағишлаб ўтказиладиган “Аския” кўргазмасида иштирок этувчи карикатурачи ва графикачилар гуруҳига раҳбарлик қилади.

Кўргазмалари:

  • “Наврўз”, “Мустақил Ўзбекистон”, ”Рассом ва табиат”, 2000 – 2012 й.Тошкент.
  • “Тасвирий санъат ҳафталиги”,2007 – 2012 й.Тошкент.
  • “Аския” ҳар йилги карикатура кўргазмаси, 2004 – 2012 й. Тошкент.
  • “Арт – Синтез” графика кўргазмаси, 2002 й. Тошкент.
  • “Клик – АРТ ” компьтер графикаси кўргазмаси, 2005 й. Тошкент.
  • Ўзбек – Корея халқаро кўргазмаси, 2005 – 2007 й. Тошкент – Сеул
  • Ўзбекистон – Исроил кўргазмаси, 2006 й. Тошкент – Хайфа.
  • Бастакор Шостакович юбилейига бағишланган кўргазма, 2006 й. Тошкент.
  • “Муштум” журналининг юбилейига бағишланган кўргазма, 2007 й. Тошкент.
  • “Констелляция. Постскриптум” кўргазмаси, 2007 й. Тошкент.
  • Бастакор Ф. Шопен юбилейига бағишланган кўргазма, 2010 й.Тошкент.
  • “Чизиқ ва рангдаги уйғунлик” кўргазмаси, 2010 й. Тошкент.
  • “Табассум” юмор фестивали, 2011 й. Тошкент.
  • “Польша ўзбек рассомлари нигоҳида” кўргазмаси, 2011 й. Тошкент.
  • Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган кўргазма, 2011 й.Тошкент.
  • Ибн Сино юбилейига бағишланган кўргазма, 2011 й. Тошкент.
  • Ильфа и Петрова асарларига бағишланган кўргазма, 2011 й.Тошкент.
  • Замонавий санъат Халқаро Биенналеси, 2011 й.Тошкент.

Шахсий кўргазмалари:

  • Темир йўллари Маданият саройи,1978 й. Тошкент.
  • “Останкино” телемаркази, 1993 й. Москва.
  • “Ильхом”театри, 2001 й. Тошкент.
  • Давлат Санъат музейи, 2003 й. Тошкент.
  • “Гранд Кармель” маданият маркази. 2005 й. Хайфа.
  • Тошкент Фотосуратлар уйи, 2007 й.Тошкент.
  • Тошкент Фотосуратлар уйи, 2010 й. Тошкент.
  • Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройи, 2013 й.Тошкент.

Халқаро танловлар ва кўргазмалардаги иштироки:

1984 й. Махсус соврин, Москва, Россия.

2003 й. Фахрий соврин, Сеул, Ж.Корея.

2004 й. Бешинчи мукофот, Даеджен, Ж.Корея.

2004 й. Фахрий соврин, Ленг Му, Хитой.

2005 й. Иккинчи мукофот, Хайфа, Исроил.

2005 й. Энг зўр карикатурачи учун соврини (DICACO), Даеджен, Ж.Корея.

2005 й. Фахрий соврин, Ниемодлин, Польша.

2006 й. Фахрий соврин, Даеджен, Ж.Корея.

2006 й. Фахрий соврин, Ленг Му, Хитой.

2007 й. Фахрий соврин (DICACO), Даеджен, Ж.Корея.

2008 й. Махсус соврин, Боку, Озарбайжон.

2008 й. Фахрий соврин, Дамашқ, Сурия.

2008 й. “Олтин Қалам” Миллий мукофоти, Тошкент, Ўзбекистон

2008 й. Фахрий соврин, Монреаль, Канада

2008 й. CFM Халқаро мукофоти, Цинцинати, АҚШ.

2008 й. Бронза медали. Учинчи мукофот. Пекин, Хитой.

2008 й. ЎзБАнинг Олтин медали, Тошкент, Ўзбекистон.

2009 й. Рағбатлантирувчи мукофот, Либбек, Бельгия.

2009 й. Энг зўр карикатурачи мукофоти, Даеджен, Ж.Корея.

2009 й. “Карикатура устаси” номинацияси, Пловдив, Болгария.

2010 й. “Энг зўр карикатура” мукофоти, Даеджен, Ж.Корея.

2010 й. “Тинчлик учун” мукофоти, Пекин, Хитой.
2010 й. “Устоз” соврини, Тошкент, Ўзбекистон.

2011 й. “Табассум” кулгу фестивалининг кумуш медали, Тошкент, Ўзбекистон.

2011 й. “Польша ўзбек рассомлари нигоҳида” кўргазмаси иккинчи мукофоти,Тошкент, Ўзбекистон.

Муаллифнинг ижодий ишларидан намуналар:

             

,

 

  

     

        

 

Муаллифнинг art-blog.uzkultura.uz, pr.uz, caricatura.ru сайтларида

эълон қилинган карикатураларидан фойдаланилди.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>