• Бугунги сана: Chorshanba, Oktabr 18, 2017

Қози қандай ҳукм қилган эди?

Қозининг ҳузурига муллалар келиб: “Фалон амалдор ўлими олдидан васиятнома ёзиб, бойлигидан бизга ҳам кўп маблағ ажратган экан. Фарзандлари васиятномага амал қилмаётирлар. Ҳамма маблаққа ўзлари эга бўлиб, бизни меросдан маҳрум қолдирдилар, бизнинг ҳақимизни олиб беринг”, деб арз қилдилар.

Қози амалдорнинг ўғлини чақириб, отаси ёзган васиятномани келтиришни буюрди. Ўғли уни келтириб, қозининг қўлига берди. Қози ҳамманинг олдида васиятномани ўқиди. Унда шундай дейилган эди:

“Ўн минг сўм пулимни фарзандларим ва муллаларга беришни васият қилдим. Вафотимдан кейин муллалар истаганларини фарзандларимга қолдирсин, қолганини толиби илм муллаваччаларга улашишсин”.

Қози васиятномани ўқиб бўлганидан кейин муллалардан:

— Пулнинг қанчасини истайсиз? — деб сўради.

Муллалар:

— Тўққиз минг беш юз сўмни истаймиз, — дейишди.

Қози уларга:

— Мен шариат бўйича адолатли ҳукм қилсам, рози бўласизларми? — деган эди, муллалар:

— Албатта рози бўламиз, биз шариатнинг буйруқларини ижро қилувчилармиз, шариат нима буюрса ўша бўлади, дедилар.

Шунда қози шундай бир адолатли ҳукм қилдики, унга муллалар ҳам, амалдорнинг ўғли ҳам тан беришди.

Савол?

Бу адолатли ҳукм қандай ҳукм эди?

Васиятномага кўра кимга қанча пул тегди?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Zafar Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Муллаларга 500 сум, фарзандларига 9500 сум берилган. Чунки муллалар истагани 9500 сум эдида. 500 сум хам муллаваччаларга кетади. Муллаларга хеч нарса колмайди.

  • орифхрн Жавоб бериш
    8 oy олдин

    айибланувчи халтадан тошни олиб хечкимга курсатмай ютиб юуборган

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>