• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Қозининг ҳийласи

Хотинининг юриш-туриши, хулқи, одоби ва хизматидан камчилик тополмаган эр ундан қандай қутилиш йўлини ўйлаб юрар экан. Иссиқ кунларнинг бирида чанқаган аёл қўлидаги сув тўла косани энди оғзига олиб борган эди ҳамки, эри унга: “Агар сен шу косадаги сувни ичсанг, тўксанг ёки қўлингдан қўйсанг — талоқсан!” дебди.

Шўрлик аёл бу ҳолатдан чиқиб кетиш чорасини излаб кўп ўйга толибди. Қатъий қарорга кела олмагач, қўлидаги бир коса сув билан қозининг ҳузурига отланибди. Ортидан эри ҳам унга эргашибди.

Аёл қозининг ҳузурида бўлган воқеани сўзлаб берибди. Шунда қозикалон эр-хотин ва гувоҳларнинг кўз ўнгида бир ҳийла ишлатибди. Натижада эрининг қўйган талоқ шартларидан бирортаси бузилмабди ва уларнинг никоҳи сақланиб қолибди.

Савол?

Хотин эри қўйган талоқ шартига тушиб қолмаслиги учун қози қандай ҳийла ишлатган бўлиши мумкин?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Усмонжон Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Косани бошка бировга берган. Валлоху аълам

  • Shoxrux Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Qozi kosadagi suvni Paxta botirip semirtirib oladi

  • Farruh Жавоб бериш
    2 yil олдин

    qozi kosani olib suvini ozi ichib qo’yadi.

  • Азамат Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Кози косадаги сувни эрига ичирворади

  • Доктор Сохиб Жавоб бериш
    7 oy олдин

    Бу хикояни ўқиганман, бу қози эмас, Хазрати Имоми Аъзам Нуъмон ибн Собит хазратлари бўладилар. У кишини олдига келган аёлни косасига (аниқ эсимда йўқ) латта ёки пахтани ботириб сувни шимдириб оладилар.

    Яна бир ривоятда келишича нарвонга чиққан аёлга хам эри шу тариқа нарвондан тушсанг, ёки чиқсанг талоқсан дейди. Нарвонни ерга тушириб аёлни кутариб олишар эди.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>