• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

Қози ўғрини қандай фош қилди?

sigir_ogri

Қадимда бир киши бозордан сигир сотиб олади ва уйига олиб келиб томорқасидаги қозиққа боғлаб қўяди. Ўзи эса бироз дам олиш мақсадида уйига кириб ётиб ухлаб қолади. Шу пайт бир ўғри келиб сигирни ўғирлаб кетади. Кўп ўтмай ҳалиги одам уйғонади. Қарасаки сигир йўқ. Одамлардан суриштира-суриштира тезда ўғрининг изига тушади ва бир манзилда уни қувиб етади:

— Ҳой, менинг сигиримни қаёққа олиб кетаяпсиз? — дейди сигирнинг эгаси.

Ўғри эса:

— Сигир меники, одамга туҳмат қилманг, — дея ёлғон-яшиқ сўзлар билан муттаҳамлик қила бошлайди.

Икки ўртада жанжал-тўполон кўтарилади. Одамлар аралашуви билан иш қозининг ҳузурида ҳал этиладиган бўлди. Қозининг ҳузурида ҳам икки томон бир-бирларини айблашни давом эттирибди. Шунда қози бир савол билан ўғрини фош қилади?

Савол?

Қози ўғрига қандай савол беради?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Хайрулла Жавоб бериш
    3 months олдин

    Сигирни қачон сотиб олганини сўраган. Чунки қози сигирни бўйнида янги арқонни кўрган, сигир сотган одам ўз арқонини олиб қолади, сигирни соиб олган эса янги арқон олади.

  • Абдураззоқ Жавоб бериш
    3 weeks олдин

    Сигирни аввалги эгасини сўрайди.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>