• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Антиқа десерт: қовурилган музқаймоқ ҳам бўладими?

Одатда бундай экзотик таомлар қиммат ресторанларда тортилади. Аммо энди биз қандай қилиб музқаймоқни қовуришни ўрганиб олдик.

Турган гап, музқаймоқни товада тасаввур қилиш қийин. Аммо аксарият пазандалар қандай қилиб муздай шарчалардан антиқа десерт тайёрлашни ўрганиб олишган. Хуллас, музқаймоқ бўлагини қовуриш мумкин экан! Бунинг устига бу жуда ҳам осон эканки, уни ҳатто ёш бола ҳам эплаши мумкин экан.

Бунинг учун бизга қуйидагилар керак бўлади:

• Музқаймоқ (400 гр);

• Тухум (4 дона);

• Ун (200 гр);

• Маккажўхори бодроғи (300 гр).

Қандай тайёрлаймиз:

1) Бошида маккажўхори бодроғини майдалаб ушоққа айлантириб оламиз.Буни блендерда, ёки ўзимизнинг эски усул – жўва ёрдамида амалга уддаласа бўлади.

2) Кейин тухумларни чақиб, уларни яхшилаб аралаштириб, кўпиртирамиз.

3) Энди музқаймоқни оламиз. Қошиқ ёрдамида пишиққина муздай шарчалар ясаймиз. Улар яна бир музлатиб олинса, янаям яхши.

4) Шарчалардан бирини тухумга ботириб оламиз, кейин унга булаймиз. Яна тухумга ботирамиз. Шундан сўнг уни жўхори ушоғига булаймиз. Кейин яна тухумга ботириб, яна жўхори унига булаймиз. Буларнинг барини иложи борича тез-тез қилишимиз керак, токи музқаймоқ эришга улгурмасин.

  

5) Шарчаларга шу тариқа ишлов бериб олганимиздан сўнг уни товадаги олдиндан қиздириб қўйилган ўсимлик ёғига ташлаймиз. Товадаги ёғ шарчаларни кўмадиган даражада бўлиши керак.

 

6) Шарчаларни кўп эмас — 3-4 секун қовуриш керак. Ликопчага ортиқча ёғ тушмаслиги учун музқаймоқли бўғирсоқни човли билан оламиз. Қолган музқаймоқ шарчаларини ҳам шу тариқа қовуриб оламиз.

“Қовурма” музқаймоқ тайёр. Ишонаверинг, бу жудаям ажойиб таом.

Ёқимли иштаҳа!

Ирода тайёрлади


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар: ,

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>