• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 17, 2017

Ўғил кутиб бу дунёни қотилликга тўлдирганлар…

Ўғил кутиб бу дунёни,

Қотилликга тўлдирганлар,

 

Доктор яна “қиз” деди деб,

Фарзандини ўлдирганлар

 

На онада на докторда

Қолмабдику диёнат.

 

Фарзандини майдалатиш

Қотиллигу хиёнат…

 

Бирор ҳайвон, бирор жонзот,

Сиздек ваҳший бўлган эмас,

 

Ўз қорнидан боласини,

Бўлиб-бўлиб олган эмас.

 

Дарҳол аборт қилдингизми,

Туғилгунча қилмай сабр.

 

Миттигина пок инсонга,

Канализация бўлди қабр…

 

Туғилганда эркаланиб,

Сочларингиз силар эди,

 

Қўлчаларин очиб ҳар кун

Сизни дуо қилар эди…

 

Туғилганда уйингиз,

Яна файзли бўлар эди,

 

Йиллар ўтиб бағрингиз

Набирага тўлар эди…

 

Қотилликга қўл урдингиз

Оқибатни ўйламай,

 

Битта жонни ўлдирдингиз,

Охиратни ўйламай

 

Ўғил бўлсин, қиз бўлсин,

Иккиси ҳам фарзандку,

 

Боласини ўлдирмоқлик,

Охиратда хасратку…

 

Очилмаган гулғунчани,

Қандайин сўлдирасиз?

 

Аллоҳ бахш этган жонни,

Сиз нега ўлдирасиз?

 

Эй ношукур кўзни очинг

Кимлар тирноққа зордир,

 

Сиздачи қиз бўлса ҳам,

Жигарбандингиз бордир.

 

Қодир Эгам ҳеч бандани

Тирноққа зор этмасин,

 

Аллоҳ берган қизини

Ҳеч ким қатл этмасин…

 

Қиз фарзандни ўлдирманг,

У Аллоҳни неъмати….


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Махфуза Юлдашева Жавоб бериш
    8 oy олдин

    эххе юрагимда оғриқларни уйғотди ушбу лавха,
    Одамизот ишларига шайтон дер хатто тавба!

    Хайратлар, афсусларни уйғотувчи кимларнидир инсофга имонга чорлашга харакат этиб кўтарилаётган мавзу муаллифига рахмат.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>