• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Қўшни ишқ

— Қўшни бирпасга бизникига чиқинг, иссиқ чойим бор, суҳбатлашиб ичардик, — деб қолди.

Турди томдан тушган тарашадек “тап” этиб девордан ошиб жувоннинг рўпарасида ҳозиру нозир бўлганини ўзи ҳам сезмай қолди.

— Юринг, уйга кирайлик, — кўзини сузди жувон, — бу ерда биров кўриб қолиши мумкин.

Турди тараша ҳаяжондан қалт-қалт титраб ним қоронғи хонага кирди. Жувон чой қуйиб узатди, ноз-карашма билан:

— Энди ечина қолинг, — деди. Турди тарашанинг ихтиёри бирдан қўлидан кетди-қолди, сеҳрлангандек тезда кўйлак ва шимини ечди. Сўнг чўян радиаторникидек туртиб-туртиб чиққан қўрқинчли қовурғасини силаб-сийпаб, косовдек қўлларини чўзди.

— Сиз ҳам яқинроқ келинг… — деди нафаси оғзига тиқилиб.

— Мен ҳозир, — жувон хонадан чиқиб бир оздан сўнг йиғлаётган боласини етаклаб кирди. — Мана, ўғлим, агар овқат емасанг, шу амакингга ўхшаб қоқ суяк бўлиб қоласан, билдингми! — У Турди тарашага миннатдорона қараб: — Бўлди, қўшни, кийинаверинг, раҳмат! — деди.

Абдураҳмон Иброҳимов

Карикатура муаллифи: Жавлон Назаров

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>