• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Қўшимча таътил кимларга берилади?

Қонунчилигимизда қандай лавозимда ишловчи шахслардга қўшимча таътил берилиши кўзда тутилган?

Мухлиса Умрқулова,

Шайхонтоҳур тумани

Саволга ҳуқуқшунос Диёрбек Кимсанов жавоб беради:

— Қўшимча таътил айрим ходимларга асосий таътилдан ташқари қўшимча равишда бериладиган меҳнат таътили бўлиб, у Меҳнат кодексининг 136—137-моддаларига биноан меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган, меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимларга, шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.

Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмайдиган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб иш берувчи томонидан) Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган меҳнат шароитларини баҳолаш услубиёти асосида белгиланади.

Меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати, бундай таътилни бериш шартлари ва тартиби, бундан ташқари, табиий-иқлим шароити оғир ва ноқулай жойлар рўйхати ҳамда йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати Ўзбекистон ҳукумати томонидан белгилаб қўйилади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>