• Бугунги сана: Dushanba, Noyabr 20, 2017

Қорақамишда учта машина иштирокида ЙТҲ рўй берди

2017 йил 14 октябрь куни соат 17:00 ларда, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса Қорақамиш 2/1 даҳаси Ҳамидхонова кўчасида содир бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, Қорақамиш кўчасидан Ҳамидхонова кўчасига қайрилган “Спарк” 4-сонли автотураргоҳ тугаган жойда “Нексия” билан тўқнашган. Худди шу вақтда 23 ҳамда 24-уйларнинг орасидаги кичик кўчадан чиқиб келган қора рангли “Малибу” ҳам ЙТҲ иштирокчисига айланган. Машиналарнинг ҳолатидан ҳайдовчилар катта тезликда ҳаракатланганини тахмин қилиш мумкин.

“Tafsilot.uz” мухбирининг аниқлашича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбонлар йўқ. “Спарк” ва “Нексия”нинг кўриниши абгор ҳолатда бўлса-да, учала машинанинг ҳайдовчиси ҳам жабрланмаган.

Мухбиримиз ҳодиса жойига етиб борганда 3 нафар ЙҲХБ ходими ҳодиса жойини ўрганаётган эди. Бирпас туриб улардан бири ҳайдовчиларни экспертизадан ўтказиш учун олиб кетди.

Ҳамидхонова кўчасида “Сазанчик” номли кафелар тармоғининг филиали бор. “Нексия” ҳафдовчиси катта эҳтимол билан шу кафеги зиёфатдан чиққан бўлиши мумкин.

Ушбу кўча яқинда капитал таъмирланган. Қорақамишликларнинг айтишича, шундан сўнг ҳайдовчиларнинг доимо одамлар билан гавжум бўладиган ушбу кўчада катта тезликда юриши одат тусига кирган.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>