• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Қўнғироқдан сўнг

Мен ўғлимни ҳар куни мактаб ҳовлисида кутиб турардим. Ўшанда у 1-синфда ўқир, чиқиш қўнғироғи чалингач, бироздан сўнг ичкаридан чиқиб, нигоҳи билан мени изларди. Кўзи тушгач, мақтанганнамо қадам ташларди: демак, беш баҳо олган! Салом-аликдан сўнг “Хўш?” деб сўрардим.

— Албатта, беш! Тўртта беш, – жавоб берарди.

— Зўрсан!

Ҳатто ўнта аъло баҳо олган пайтлари бўларди. Табиийки, у ҳам, мен ҳам қувонардик. Аммо бир куни…

Ўғлимнинг нигоҳи маъюс эди. Менга кўзи тушгач, ўпкаси тўлиб кетди. Ёмон баҳо олганини сездим. У яқинлашган сайин, мен бамайлихотир турардим. Кейин эса нима бўлганини сўрадим. Уч баҳо олибди. Ўғлим койишимни кутар, лаблари титрарди.

– Шунга шунчами? – дедим мен. – Ҳечқиси йўқ, бўлиб туради.

Ўғлим йиғлаб юборди:

– Мени кечиринг, дада…

– Ҳаммаси яхши бўлади. Йиғлама, ўғил болага ярашмайди…

У бундай муносабатимни сира кутмаганди. Менга шу қадар миннатдорлик билан боқдики, алланечук бўлиб кетдим. Йўл бўйи ўйладим:

“Болажоним, мен кайфиятинг нохушлигини била туриб сени койийманми? Ахир, сен жигарпорамсан-ку! Дилингни баттар хуфтон қиламанми? Йўқ, мен бундай қилмайман, сени тушунаман. Бугун бўлмаса, эртага аъло баҳо олишингга ишонаман. Мен учун маъюс кўзларингдан кўра мамнун қиёфанг минг марта аъло!..»

Кечқурун ўғлим бўйнимдан қучоқлаб, шундай деди:

– Сиз дунёдаги энг яхши дадасиз!..

Бугун ўғлим яна мактабга қатнай бошлади.

Анвар Намозов

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>