• Бугунги сана: Dushanba, Sentabr 25, 2017

Қишлоқ оқсоқоли шўрлик деҳқонни бойнинг зулмидан қандай қутқарган?

Қадимда бир қишлоқда жудаям бахил бой бўлган экан. Унга отасидан каттагина ер мерос қолган экан. Бой камбағал деҳқонларнинг соддалигидан фойдаланиб, уларга маълум шарт билан ва маълум нарх эвазига ерларини бир йилга ижарага бераркан. Унинг шартига кўра, ерни ижарага олган деҳқоннинг ҳосили қандай бўлишидан қатъий назар ўша ҳақни тўлалигича тўлаши керак эди.

Қайсидир йили шундай воқеа юз беради. Бойнинг ерларини бир йилга ижарага олган деҳқоннинг экинини совуқ уриб кетади. Натижада деҳқон фойда кўриш тугул ҳам меҳнатига, ҳам уруғлик учун сарфлаган пулларига куйиб қолади. Бой эса шундоғам танг аҳволда қолган деҳқондан ижара ҳақини ундириб олиш мақсадида уни қишлоқ оқсоқолининг олдига олиб боради ва бўлган воқеани айтиб беради.

Бахил бой ҳамда деҳқон ўртасидаги келишув ҳаққоний ва одилона эмаслигини, мазкур ҳолатда деҳқонга зулм бўлаётганини фаҳмлаган оқсоқол шундай донолик билан ҳукм чиқарадики, натижада бой ўзи тайин қилган ижара ҳақида буткул воз кечади

Савол:

Оқсоқол қандай ҳукм чиқарган?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>