• Бугунги сана: Dushanba, Noyabr 20, 2017

Магистратурада қайси йўналишлар бўйича ўқиш мумкин?

— Бакалавр маълумотига эга бўлганлар ўз таълим йўналишларидан келиб чиқиб, қайси йўналишлар бўйича магистратурада таҳсил олишлари мумкин? Масалан, мен агрономия йўналиши бўйича бакалавриатни тамомлаганман, қайси йўналишлар бўйича магистратурада ўқишим мумкин?

Мингбой Қодиров,

Шўрчи тумани

Саволга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасалари бош бошқармаси бошлиғи Ином Мажидов жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги”ги низомга мувофиқ магиструрага қабул тегишли таълим йўналиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар ўртасида танлов асосида амалга оширилади. Бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар турдош таълим йўналишлари рўйхатидаги ихтисосликларнинг бирида танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

2015–2016-ўқув йили қабули учун “Магистратура қабул бўйича турдош таълим йўналишларининг рўйхати” Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланган.

Юқоридаги ҳужжатларга мувофиқ “5410200-Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)” таълим йўналиши битирувчилари ушбу йўналишга турдош бўлган “5411000-Мева-сабзавотчилик ва узумчилик”, “5420100-Қишлоқ хўжалигида менежмент”, “5410300-Ўсимликлар ҳимояси ва карантини”, “5410400-Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги”, “5411100-Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси” таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлар бўйича магистратурага ўқишга кириш учун танловда қатнашишлари мумкин.

Муайян таълим йўналишига қайси йўналиш турдош эканини аниқлаш учун бевосита Сизни қизиқтираётган олий таълим муассасасига мурожаат этишингизни тавсия этамиз.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>