• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 17, 2017

Қайси соҳаларда ишлашим мумкин?

— 2011 йилда Термиз давлат университетининг касбий таълим факультетини тамомлаганман. Диплом бўйича ижтимоий-иқтисодий соҳа мутахассислигини олганман. Ушбу диплом менга қандай соҳаларда ишлаш ҳуқуқини беради?

Насиба Хоналиева

Термиз тумани

Саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасалари бош бошқармаси бошлиғи Ином Мажидов жавоб беради:

— “Касб таълими (ижтимоий-иқтисодий соҳа)” таълим йўналишини битирган бакалаврлар Давлат таълим стандартига кўра фундаментал, умумкасбий ва махсус тайёргарлигига мувофиқ:

— корхона ва ташкилотларда иқтисодчи;

— академик лицей, касб-ҳунар коллежларида тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида касб таълими ўқитувчиси;

— Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, унинг ҳудудий бошқармалари ва муассасаларида услубчи;

— мактабдан ташқари таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида тарбиячи бўлиб ишлаши мумкин.

Бундан ташқари, илмий-тадқиқот соҳасида педагогик экспериментлар ўтказиши, уларнинг натижаларини қайта ишлаши, шунингдек, бошқа касбларга мослашиши мумкин.

Ташкилот, корхона ва муассасаларга тегишли лавозимларга ишга қабул қилиш тартиби ва малака талаблари иш берувчи юридик шахслар томонидан белгиланади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>