• Бугунги сана: Yakshanba, Mart 26, 2017

Қандай товарларни Ўзбекистондан олиб чиқишда рухсатнома (лицензия) талаб этилади?

— Қайси турдаги товарларни Ўзбекистондан олиб чиқишда ваколатли органларнинг махсус рухсатномалари талаб этилади?

Шерали Валижонов,

Балиқчи тумани

Саволга Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Муталлибжон Содиқов жавоб беради:

— Дарҳақиқат, айрим турдаги товарларни олиб чиқишда ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари (лицензиялар) талаб этилади. Хусусан:

— гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб чиқилаётганда Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг тегишли рухсатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан);

— ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини ҳамда CITES иловаларига киритилган намуналарни олиб кириш ва олиб чиқишда божхона расмийлаштируви Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги низомларга мувофиқ);

— озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар (Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 ноябрдаги “Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида” қарорига биноан);

— маданий бойликларни олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган сертификат (“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори);

Шу билан бирга, чегара божхона пости орқали олиб ўтилаётган айрим товарларга нисбатан ҳалқаро битимлар, амалдаги қонунчилик асосида бошқа чеклов ёки тақиқлар қўлланиши мумкин.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>