• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

Қандай беморлар хайрия маблағлари ҳисобидан чет элга даволанинишга юборилади?

bemor-bolalar

— Қандай касалликлар билан оғриган болалар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди маблағлари ҳисобидан чет элга даволанинишга юборилади? Бунда беморнинг кам таъминланган оиладан экани инобатга олинадими?

Жамила Давронова,

Касби тумани

Саволга “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси ўринбосари Нозимжон Мўминов жавоб беради:

— “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериш ва ногирон болаларни соғломлаштириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларга ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш, уларни нуфузли чет эл клиникаларида даволатиш ана шундай лойиҳалардан биридир.

2002 йилда хайрия фондимиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” ташкилоти ўртасида уч томонлама битим имзоланган эди. Келишувга кўра томонлар 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар.

“Friedensdorf International” ташкилоти мутахассислари ҳар йили март-апрель ойларида юртимизга келиб, хайрия фондимизнинг пойтахтдаги тиббий-ижтимоий марказида Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари, Бухоро вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм, Қашқадарё вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Қашқадарё ва Сурхондарё, Самарқанд вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Самарқанд, Жиззах вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади. Тиббий кўрик давомида беморлар ва уларнинг яқинларига маслаҳат ва тавсиялар берилади ҳамда аҳволи энг оғир деб топилган беморларга Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун (6 ойдан 3 йилгача) йўлланмалар берилади.

grant-bildirgi


Сизда ҳам шу ёки бошқа мавзуларга оид саволлар бўлса бу ҳақда бизга маълум қилинг! Саволларингизга ваколатли идоралар ва малакали мутахассислардан жавоб олиб беришга ёрдам қиламиз. Агар шахсингиз сир сақланишини истасангиз, бу талабингиз ҳам қаноатлантирилади. Мурожаатларни қуйидаги электрон манзиллардан бирига юборинг: tafsilot@umail.uz; tafsilot@mail.ru.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>