• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Қабул комиссияси ҳарбий хизматни кечиктириш ҳақидаги маълумотнома (отсрочка) сўрашга ҳақлими?

Сўнги кунларда абитуриентлардан келаётган кўп сонли мурожаатларда шу нарса кўзга ташланмоқдаки, кўпгина олийгоҳлардаги қабул комиссиялари томонидан абитуриентлардан ҳарбий хизматни кечиктириш ҳақидаги маълумотнома (отсрочка) (одатда ҳарбий ҳужжатга (прописной) шу ҳақида муҳр босилади) талаб қилинмоқда.
ABT.uz сайти маъмурияти шу масалада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб (2460195), шу ҳолат бўйича мурожат қилди. Ишонч телефони орқали берилган жавоб қуйидагича: «Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда қабул комиссияси ҳарбий хизматни кечиктириш ҳақида ҳеч қандай маълумотнома (отсрочка) талаб этишга ҲАҚЛИ ЭМАС. Ҳаттоки абитуриент бир неча йил олдин ўқишни (мактаб, лицей, коллеж) тамомлаган бўлса ҳам».

Бундан кўриниб турибдики, абитуриент ҳужжат топшираётганда ҳарбий ҳужжатни (прописной) кўрсатади, ҳарбий хизматни кечиктириш ҳақидаги маълумотнома (отсрочка) шарт эмас!!!

Ҳурматли абитуриентлар, агарда сиз ҳам шундай муаммо дуч келсангиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг:

1006

2460195 (Девонхона)

2463855 (Қабул бўйича асосий телефон рақами)

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>