• Бугунги сана: Wednesday, January 25, 2017

Пул қайдан келиб қайга кетади?

pul

Ҳеч бўлмаса бир марта бировнинг «пулни кўчадан супуриб олаётганим йўқ» деганини эшитганмисиз? Шу гапни айтган одам ичида «пул заводим бўлса экан…» деб қўйиши ҳам бор гап.

Пулни ким босади?

Кўпчилик пулни Марказий банк чоп этади деб ўйлайди. Агар гап қоғоз пул ва тангалар ҳақида кетаётган бўлса бу фикр тўғри: нақд пулни Марказий банкнинг буюртмасига биноан «Гознак» давлат компанияси чоп қилади. Аммо нақд пул — ҳамма пулларнинг бешдан бир қисми холос. Ҳа, ҳозирги замонда пулнинг катта қисми нақд (киссадаги банкнот ва тангалар шаклида) эмас, нақдсиз пул — аҳоли ва корхоналарнинг банк ҳисобварақларидаги ёзувлар шаклида мавжуддир. Бу пулни Марказий банк эмас, тижорат банклари яратади.

Тасаввур қилинг, сиз пулингизни банкка омонатга топширдингиз. Банк уни олиб кимгадир кредит сифатида берди. Бу билан сиз пул йўқотганингиз йўқ, у ҳалиям сизники — хоҳлаган вақтинингизда қайтариб олишингиз мумкин, лекин айни вақтда у нақд ё нақдсиз шаклда бошқа бировга берилган, у одам уни ишлатиш ҳуқуқига эга. Пул кўпайдими, кўпайди! Иқтисодиётда кўп одамлар ва фирмалар ҳар доим кредит олишади ва пулларини омонатга қўйишади, банклар уларни айлантиришади, демак, иқтисодиётдаги пулларнинг катта қисмини Марказий банк эмас, тижорат банклари яратади.

Иқтисодиётда қанча пул бўлишини ким ҳал қилади?

Нақдсиз пул миқдорини биринчи галда фуқаролар ва фирмаларнинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш, товарлар сотиб олиш, кўрсатиладиган хизматлар ҳақини тўлаш учун кредит олиш хоҳиши, яъни иқтисодиётдаги объектив эҳтиёжлар белгилайди. Нақд пул масаласига келсак, унинг миқдори ҳам Марказий банкка боғлиқ эмас. Банкнотлар ва тангалар хизматлар ва товарлар ҳақини тўлаш учун керак, Марказий банк иқтисодиётдаги эҳтиёждан келиб чиқиб «Гознак»ка нақд пулга буюртма беради. Банклар одамлардан валюта сотиб олса ҳам иқтисодиётдаги пул миқдори кўпаяди.

Пулинг оз бўлса ҳам муаммо, кўп бўлса ҳам…

Иқтисодиётда пул жуда кўп бўлиши мумкинми? Ҳа. Масалан, бу иқтисодий агентларни ҳаддан зиёд некбинлиги туфайли юз бериши мумкин: банкларга иқтисодиёт ўсишда давом этаётгандек туюлади ва улар қарздорларга қўйиладиган талабни камайтириб, катта-катта кредитлар бера бошлайдилар, одамлар кредит олиб, сарфлай бошлашади. Аслида эса иқтисодиёт товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмини оширишга тайёр бўлмайди. Шунда нарх-наво ўз-ўзидан ошади-қўяди.

Агар пулнинг ҳаддан ортиқ кўплиги инфляция тезлашиши хавфини келтириб чиқарса, ишга Марказий банк аралашади. У асосий ставкани кўтаради, шундан сўнг аҳолига ва компанияларга бериладиган кредитларнинг ставкалари ҳам ошади — кредитларга талаб камайиб, кредитлаш жараёни ҳам секинлашади, инфляция ҳам ошмайди.

Елена Трегубова

Манба: «Aif.ru»

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>