• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 17, 2017

Дўхтирларга оғзига сиққанини беришга нима мажбур қилган?

Айрим туғуруқхоналарда синалган бир услуб бор: салгина лақма ёки бўшанг ёхуд бойроқ бир инсон аёлини даволанишга ётқизса, рафиқасида жуда ёмон касаллик аниқланганини рўкач қилиб, ундан пул талаб қилишади. Ажабки, жуда кўп ҳолларда эркаклар дўхтирларнинг ана шу ҳийлаларини билишса-да, пулни беришга рози бўлишади.

Савол?

Эркакларни ҳар қандай миқдордаги пулни беришга кўндираётган касалликнинг номи нима? Нима учун улар шифокорларнинг таъмагирлигини фош этиш ўрнига кўр-кўрона уларнинг истакларини бажо келтиришган?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Дилшод Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Тери таносил касаллиги бор деб шубха қилишади.

  • Исматуллаев Мухрииддин Жавоб бериш
    2 yil олдин

    OITS yoki bolani erta dunyoga kelishi

  • Raxat Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Канака касаллик булсада хох огир булсин хох енгил уларга «Зудлик билан операция килмасак булмайди деп» бахона килиб пул сурайдилар менинг фикрим.

  • Анварбек Жавоб бериш
    2 yil олдин

    (Бундан сал кам бир ой аввалги бошимдан ўтган воқеа) Аёлим хомиладор эди, Афсуски махалламизга бириктирилган хамшираларни айбими ёки ўзимизни лоқайдлигимиз сабаблими аёлимда буйрак оғриши сезиларли даражада билдирди (2-3 кун ичида бутун танаси шишиб кетди) Туманимиздаги Болницага олиб бордик. У ердаги докторлар бола онани захарлаб юборган (буйракни сиқиб қуйган) болани олиб ташлаш керак дейишди ва бу ишни ЯНАДА яхши эплайдиган Қашқадарё вилояти, Қарши Акушерлик ва Генекология тиббиёт марказига боримизни маслахат бериб йулланма хам беришди. Жон вахимасида туманимиздан Марказгача бордик. Марказдагилар тездагина ташхис қўйишди. Аёлимни операция орқали жонини сақлаб қолинишини болани яшаб кетишига гарантия йуқлигини айтишди ва ярим тунда операция учун керакли бўлган дори дармонлар олиб келишимни айтишди. (Буки майли, Марказдагилар худди операцияни биринчи марта амалга ошираётгандек, хар 5-10 дақиқада менга хали уни олиб келинг, хали буни олиб келинг деб дорихонага югуртира бошлади, «кечирасиз битта перчатка олиб келиб беринг» дейишадимиееей,) Анчагина югур югурдан сўнг ва нихоят тонг сахар соат 4 да югуришдан тўхтадим. Ана энди эртаси эрталаб саот 9 да Аёлимни операция қилган реаниматолог мени чақиртириб, (Алохида хонага олиб кириб, аёлизни операция қилишда камида 8-10 киши қатнашди, яна сиз топа олишиз қийин бўлган дори дармонларни ўзимиздан қўшдик деган важда ана энди шу қатнашганларни рози қилиш керак деб қолди….»Аёлимни ахволи анча енгиллашгани сабабли булса керак, Майли духтир рози қиламиз деб қуйдим») ана энди хар куни эрталаб доктордан бир хил мавзуда гап очиладиган булди. Бошқлардан сураб «Ставка»сини билиб олдим. Булар хаммадан бараварига 300 минг сумдан олишар экан. Соддагина қайнонам ахир бу йил Оналар ва болалар йилику, на мунча куп сурамасангиз, деган саволига бизга фарки йуқ деб жавоб олди. Шу айтилган суммани олганидан сунг аёлимга жонлантириш булимида яхшилаб қарашди. Пулини бермаганларга қарашмайди бунақалар деган фикрга келдим.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>