• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

«ПСЖ» — «Челси»: ким ғалабага муносиброқ?

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида Европа чемпионлари лигаси нимчорак финали доирасида “ПСЖ” ва “Челси” клублари ўртасида қизиқарли баҳснинг шоҳиди бўламиз.

Жамоалар шу пайтгача 6 марта бир-бирларига рўбарў келишган. Ушбу учрашувларда жами 16 та гол урилган: ҳар иккала рақиб ҳисобида бир хил — 8 тадан гол бор. Бугунги ўйин мазкур қарама-қаршилик силсиласининг 9-баҳси сифатида тарихга муҳрланади.

Энг қизиғи, ушбу жамоалар, мана, кетма-кет 3 йилдирки, ЕЧЛнинг қайсидир босқичида бир-бирларига тўқнашишмоқда. 2013—2014-йилги мавсумда клублар 1/чорак финалда ўйнашган  ва икки ўйин натижасига кўра умумий ҳисоб — 3:3 бўлиб, сафарда урилган гол эвазига “Челси” кейинги босқичга чиққан эди. Ўтган мавсумда эса яна шундай ҳисоб қайд этилди, бу сафар омад қуши “ПСЖ”нинг бошига қўнди.

chelsi_psj_statistika

Келинг, жамоаларнинг миллий биринчиликдаги ҳолатига назар ташласак. Зеро, бу ҳам бугунги муҳим баҳс олдидан томонларнинг имкониятларини чамалашимизда қўл келади.

Франция 1-лигасида “ПСЖ” 26 турдан сўнг 70 очко (22 та ғалаба, 4 та дуранг, бирорта ҳам мағлубият йўқ!) билан 1-ўринда бормоқда. Тўплар нисбати: 63–12.

Англия Премьер-лигасида “Челси” 26 турдан сўнг 33 очко (8 та ғалаба, 9 та дуранг, 9 та мағлубият) билан 12-ўринда бормоқда. Тўплар нисбати: 38–36.

Бу жиҳатдан “ПСЖ” яққол устундек. Бироқ охирги турларга назар солсак, “ПСЖ” 12-ўринда бораётган “Лиль” билан дуранг (0:0) ўйнади, “Челси” эса “Ньюкасл Юнайтед”ни тор-мор (5:1) келтирди.

chelsi_psj_stats

Иккала жамоанинг ўхшаш жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Масалан, ҳар иккиси ўз миллий чемпионатларида, мана, 10 турдирки, мағбулият нималигини билишмаяпти. Инқироздан сўнг секин-аста ўзига келаётган лондонликларда дуранглар кўп бўлса, парижликларда аксинча.

Жамоалар таркибини таҳлил қиладиган бўлсак, “ПСЖ”да ҳеч қандай йўқотишлар йўқлигини кўришимиз мумкин. “Челси”да эса йўқотиш бор: “аристократлар”нинг асосий икки марказий ҳимоячиси — Жон Терри ва Курт Зума жароҳат олгани сабабли майдонга туша олмайди.

Бугунги ўйин олдидан кўплаб букмекерлик идоралари ўзларининг коэффициентларини эълон қилишган. Қайси бирлари “ПСЖ”нинг, айримлари “Челси”нинг имкониятларини юқори баҳолашмоқда. Аммо ҳозирча энг кўп ставка дуранг учун тикилмоқда. Дуранг бўлганда ҳам, 2:2 ҳисобига. Мана, улардан бири:

“ПСЖ” — “Челси” ўйини олдидан

“Спортингбет” букмекерлик идорасининг ставкалари

“ПСЖ” ютади

Дуранг қайд этилади “Челси”ютади

1.71*

3.84*

5.90*

Тавсия этилаётган ставка — 2:2 ҳисобидаги дуранг

Амалда қанақа ҳисоб қайд этилишини эса бир неча соатлардан кейин бошланадиган шиддатли ўйин давомида билиб оламиз. Нима бўлганда ҳам бу нимчорак финалнинг биринчи баҳси. ЕЧЛда қайси жамоа юришини давом эттириши эса кўп жиҳатдан Лондонда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувига боғлиқ. Шундай экан, кўпам асабийлашмай, футбол лаззатидан баҳра олишни маслаҳат берамиз.

Дарвоқе, балки нимчорак финалнинг мазкур ўйини қандай натижа билан тугаши борасида Сизнинг ҳам тахминларингиз бордир. Икки гранднинг ҳисоб-китоби қандай поён топиши, унда ким ғалабага ҳақлироқ эканини ич-ичингизда сезаётгандирсиз. Унда қуйидаги сўровга таклиф этамиз:

 

  • «ПСЖ» 1 ўйинда ютиб, 1 ўйинда дуранг қайд этади (31%, 180 та овоз)
  • «ПСЖ» 2 ўйинда ҳам ютади (26%, 151 та овоз)
  • «Челси» сафарда урилган гол эвазига кейинги босқичга чиқади. (16%, 93 та овоз)
  • «Челси» 1 ўйинда ютиб, 1 ўйинда дуранг қайд этади (11%, 64 та овоз)
  • «ПСЖ» сафарда урилган гол эвазига кейинги босқичга чиқади. (9%, 55 та овоз)
  • «Челси» 2 ўйинда ҳам ютади (8%, 45 та овоз)

Жами овозлар: 588 та

Loading ... Loading ...

Адҳам Ўрол ўғли


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>