• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Президентликка номзодларнинг плакатларини йиртганлик учун қандай жавобгарлик бор?

— Айни пайтда жамоат жойларида Президентликка номзодларнинг таржимаи ҳоли акс этган плакатлар осиб қўйилган, халқ улар билан танишишлари учун барча имкониятлар яратилган. Аммо баъзида метро, автобус бекатлари, аҳолига хизмат кўрсатиш пунктларида осилган плакатларни йиртиб кетилган ҳолатларига кўзимиз тушаяпти. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай хатти-ҳаракат учун жавобгарлик белгиланганми?

Саволга Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати раҳбари Низомиддин Нурматов жавоб беради

 — Сайловолди ташвиқоти Президентликка номзодларнинг босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали ҳам амалга оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 517– моддасида биноларга, иншоотларга ёки бошқа жойларга жойлаштирилган ахборот, ташвиқот материалларини сайловга тайёргарлик кўриш ва сайлов ўтказиш жараёнида қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш учун жавобгарлик кўзда тутилган. Унга кўра бундай хатти-ҳаракатлар энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жаримага тортиш учун сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш тартиби Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш юзасидан услубий тавсиялар”да аниқ белгиланган. Ушбу услубий тавсиялар Марказий сайлов комиссиясининг www.elections.uz сайтида жойлаштирилган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Eshmat Жавоб бериш
    11 oy олдин

    Akalar insof bilanda! Avvalo demokratiya deb bong uramizu, bunaqa qayerdagi bo’lmagan dejurniy moddalarni pesh qilamiz. Menga kimdir yoqmasa ham magazinim devorida nima uchun uning rasmini osib qo’yishim kerak. Yoki O’zbekistonda xususiy mulkchilik yo’qmi? Axir do’kon mening xususiy mulkim. Unda istasam nimadir yopishtiraman, istasam yo’q. Aslida shu MSKning harakati noqouniy, mening mulkimga tajovuz qilib, do’konjm oynasiga varaqasini yopishtirgani uchun! Qonunda yozildi degani bu to’g’ri degani emas. Qonun avvalo adolatli bo’lishi darkor.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>