• Бугунги сана: Chorshanba, Aprel 26, 2017

Президент виртуал қабулхонаси очилади

Бугун, 21 декабрь куни пойтахтимиздаги «Интерконтенентал» меҳмонхонасида «mediaevent» шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) томонидан ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, шунингдек, юртимиздаги бир қатор нодавлат ахборот агентликлари, телерадиоканаллар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу учрашув норасмий, байрамона ва дўстона руҳда ўтди.

Тадбирни Бобур Алихонов билан биргаликда олиб борган собиқ тележурналист, ЎзМУ доценти, сиёсатшунослик фанлари номзоди Шерзод Қудратхўжаев тадбир нима учун ташкил этилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, мамлакатимизда 2017 йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши ҳамда кейинги беш йилликда инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш белгилаб қўйилгани жамоат ташкилотлари, хусусан, давлат ва жамият ўртасидаги кўприк воситаси ҳисобланган оммавий ахборот воситалари олдига муҳим вазифаларни қўяди.

Шерзод Қудратхўжаев сўз орасида сайловгача фаолият юритган Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси яқин кунларда Президент виртуал қабулхонасига айлантирилишини маълум қилди. Аммо у қачондан ишга тушиши, қай тарзда фаолият юритиши, шунингдек, Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси бундан кейин ишлаш-ишламаслиги ҳақида тўхталмади.

Маҳаллий нашрлардан бирининг маълум қилишича, Шерзод Қудратхўжаев тадбирда айтган сўзлари журналистлар томонидан бошқача талқин этилганини маълум қилган.

%d0%b1%d0%b5%d0%b7-%d0%b8%d0%bc%d0%b5%d0%bd%d0%b8-241

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Рухсора Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Мен бир неча марта Бош вазирнинг виртуал кабулхонасига мурожаат килдим лекин номигагина жавоб булди шунисигаям рахмат эьтиборли булиб телефон килишаяпти. Лекин тулик жавобини беришсин иложи булса.

    • Abdulaziz Sattor Жавоб бериш
      4 oy олдин

      L.n man 1 marta tel qildim res.dan odam keldi, tushuntirish oborishdi!

  • Prezident virtual qabulxonasi ochiladimi? | Hozir.uz Жавоб бериш
    4 oy олдин

    […] poytaxtimizdagi «Interkontenental» mehmonxonasida «mediaivent» shaklidagi uchrashuv bo‘lib o‘tdi  deyiladi “Tafsilot” nashrida. O‘zbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy […]

  • hordiq.uz Жавоб бериш
    4 oy олдин

    […] меҳмонхонасида «mediaivent» шаклидаги учрашув бўлиб ўтди, деб ёзди маҳаллий сайтлардан […]

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>