• Бугунги сана: Dushanba, Noyabr 20, 2017

Президент стипендиясини қандай олиш мумкин?

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари давлат олий таълим муассасалари (бакалавриат ва магистратура бўйича алоҳида) талабаларига берилади. Талабгорлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши шарт. Президент стипендияси квотаси (ўн битта) қуйидаги таълим йўналишларидан ҳар бири бўйича биттадан стипендия ҳисобидан бакалавриат ва магистратура учун алоҳида-алоҳида тақсимланади:

— қишлоқ ва сув хўжалиги;

— техника ва информатика;

— соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот;

— ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар;

— табиий фанлар;

— бизнес ва бошқарув;

— педагогика;

— маданият, санъат ва спорт;

— хорижий тиллар;

— ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар;

— журналистика.

Талабаларга Президент стипендиясини тайинлаш учун қуйидаги мезонларни бажариш белгиланади:

— умумтаълим тайёргарлигини илмий-тадқиқот (ижодий ишлар) ишлари билан уйғунлаштириш;

— йўналишлар бўйича конференция (танлов)ларда қатнашиш;

— камида иккита эълон қилинган ишлар (асарлар)нинг мавжудлиги;

— тилларни, яъни давлат тилини ва битта хорижий чет тилини билиш (МДҲ мамлакатлари давлат тилларидан ташқари), бакалавриатдаги таълим йўналиши ёки магистратурадаги мутахассислик хорижий тил бўлган тақдирда эса қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш талаб қилинади;

— Ўзбекистон тарихини билиш.

Мавзу юзасидан батафсил маълумот ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг шахсий веб-саҳифасида келтирилган. Шунингдек, «Telegraf.uz» ижодкорлари томонидан тайёрланган қуйидаги инфографикада ҳам кўплаб саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Shoxsanam Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Sayt tashkil qilingani juda yaxshi shu paytgaxha bunaqa sayt borligini bilmas ekanmana. endi muntazam kuzatib boraman

    • Адҳам Ўрол ўғли Жавоб бериш
      2 yil олдин

      Эътибор ва ишончингиз учун катта раҳмат! Ҳали янгимиз, шу боис мақолаларимизни улашиб турсангиз, бошқаларга ҳам шунақа сайт борлиги хабарини етказсангиз, бизни хурсанд қилардингиз.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>