• Бугунги сана: Wednesday, January 18, 2017

Президент Соғлиқни сақлаш вазирига чет элда ишлаётган ўзбекистонлик врачларни республикага қайтариш ҳақида топшириқ берди

mirziyoyev-sh-m

Президент Соғлиқни сақлаш вазири чет элда ишлаётган ўзбекистонлик врачларни ватанимизга қайтариш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда «Upl.uz» сайти хабар бермоқда.

Манбада қайд этилишича, 2017 йилнинг 5 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди.  Видеоконференция шаклида ўтган ушбу учрашув тафсилотлари «Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилган.

Тадбирда нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари тўлиқ ҳажмда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатмагани сабабли йилига 40 мингдан зиёд фуқароларимиз чет давлатларга тиббий ёрдам олиш учун чиқишга мажбур бўлаётганини афсус билан таъкидлади.

Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш, умуман, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш мақсадида давлатимиз раҳбари Бош вазир ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга уч ой муддат ичида 50 нафар чет элда ишлаётган ўзбекистонлик врачларни ватанимизга қайтариш бўйича топшириқлар берди. Шу билан бирга, хорижда ишлаётган ўзбекистонлик врачларнинг ишлашлари, яшашлари учун мамлакатимизда барча шароитлар яратиб берилишини кафолатлади.

Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидан ҳар йили ўн нафардан, керак бўлса, йигирма нафардан врач хорижга, ўқишга юборилиши, шу каби вазифалар билан шахсан Бош вазир ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов шуғулланиши лозимлигини алоҳида таъкидлаган.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • umida Жавоб бериш
    1 week олдин

    Juda yahshi topshirik bolibtida.lekin men chet elda hususan ukrainada tibbiyot akademiyasida okiyotgan talabalar takdiri nima boladi.shu togrisida ham birorta prezidentimiz karorlari bormi.ukrainadagi siyosiy va iktisodiy ahvol ota murakkablashib ketgani sabab u erdagi farzandlarimiz juda ogir ahvolda kolishgan.bu yil prezidentimizdan katta umid kilgan edi godaklar.noumid bolishdi.shu togrisida ma’lumot berind.ILTIMOS

  • Лайло Жавоб бериш
    6 days олдин

    Жуда хам ажойиб хабар. Тажрибали шифокорларимиз хориждан кайтишар экан, демак бу фукароларнинг икки баробар соглиги химояланди демак!

    Хориждан шифокорларнинг тажриба алмашиб кайтишига имкон яратилгани бу ахолининг соглиги химояси ун карра химояланади демак!

    Фукаролар соглом экан, фикру гоялар хам янада согломлашиб бораверади. Бу жамият равнаки янаям баркарор булишига кафолат! Койил!

  • Мурад Жавоб бериш
    1 day олдин

    Ассаламу алейкум! Mан РФда онкогинеколог бўлиб ишлайман, кимга учрашим керак иш юзасидан?

    • Адҳам Ўрол ўғли Жавоб бериш
      13 hours олдин

      Ва алайкум ассалом. Мазкур масала бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишни тавсия этамиз:
      (+99871) 239-47-95
      (+99871) 241-16-91
      (+99871) 241-16-34

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>