• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Президент Шавкат Мирзиёев қонунбузилиш ҳолатлари камаймаётганига изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев республикада қонунбузилиш ҳолатлари кескин камаймаётгани сабабига ойдинлик киритди. У бу ҳақда 2017 йилнинг 7 январида прокуратура органлари ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтган:

“Шу ўринда яна бир табиий савол туғилади, кўрилаётган чораларга қарамасдан, нима учун қонунбузилиш ҳолатлари кескин камаяпти? Агар ҳисоботларга назар ташласак, кейинги икки йилда прокуратура органлари томонидан 264 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланганини кўрамиз.

Бу рақамлар бир қараганда, гўёки прокуратура органлари фаолиятида олиб бораётган кенг миқёсдаги ишлардан далолат беради. Айни вақтида афсус билан айтиш керакки, кўп ҳолларда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича прокурор назорати ҳуқуқбузарлик содир этилганидан сўнг намоён бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, асосий эътибор ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаб, уларнинг олдини олиш эмас, балки оқибатлари билан курашишга қаратилмоқда”.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев, аввало, профилактика ишларини амалга ошириш, жиноятнинг келиб-чиқиш сабабларини аниқлаш лозимлигига алоҳида урғу берди.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>