• Бугунги сана: Dushanba, Noyabr 20, 2017

Президент фармони асосида қурилаётган арзон уй-жойлар қишлоқлардаги намунавий уйлардан нимаси билан фарқ қилади?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорида аҳолига янада қулай имконият ва шароит яратиш мақсадида арзон, замонавий, шинам, имтиёзли ипотека кредити асосида бериладиган уй-жойлар қуриш белгиланган эди. Ўзбекистон бўйлаб аллақачон ана шундай уйларни қкриш бошлаб юборилган бўлиб, биргина 2017 йилнинг ўзида республиканинг қишлоқ ҳудудларида 15 мингта ана шундай тураржой барпо этилиши кутилмоқда.

Бу уйларни олиш тартиби қандай? Улар кимларга берилади? Бунинг учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади? «Оила даврасида» газетасида чоп этилган мақолада бу ҳақда атрофлича маълумот берилади.

Танланг: уйлар уч хил

Якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг уч турини барпо этиш назарда тутилган:

— хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар;

— аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар;

— ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйларни ўз ичига олади.

Амалдаги намунавий уйлар (6 сотихли)нинг ҳам қурилиши давом эттирилади.

Майдони ва нархи

Уй-жойнинг биринчи тури бўйича умумий майдони 42,4 квадрат метр бўлган икки хонали квартираларнинг тахминий қиймати 72,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари билан ҳисобга олинган ҳолда 85 миллион сўм бўлиши режалаштирилмоқда. Ўз навбатида, уч хонали квартираларнинг майдони 52,4 квадрат метр ва ўртача нархи 88,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинганда 100,7 миллион сўм бўлади.

Бу уйларни қуришда квартиралар эгаларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ҳовлида жойлашадиган иморатлар — болалар майдончалари, дам олиш учун айвонлар, душ ва бошқалар қуриш назарда тутилади.

Уй-жойнинг иккинчи турига мувофиқ, аҳоли зич жойлашган туманларда 2 сотих майдондаги ер участкасида бир қаватли икки ва уч хонали арзон уйлар бунёд этилади. Бундай икки хонали уйнинг умумий майдони 53 квадрат метр ва тахминий қиймати 93,8 миллион сўм (101,5 миллион сўм — хўжалик иморатлари билан). Уч хонали эса 63,5 квадрат метр ва ўртача 111 миллион сўм (118,7 миллион сўм — хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда). Уйларнинг ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш мўлжалланган.

Учинчи тури. Улар 4 сотих ер участкасида барпо этиладиган, умумий майдони 115 квадрат метр, ягона блокка бирлаштириладиган икки қаватли тўрт хонали уйлардир. Нархи 162 миллион сўм, хўжалик иморатлари билан 181,8 миллион сўмни ташкил этади.

Молиялаштириш

Уй-жой қурилишини молиялаштиришда қуйидаги манбалардан фойдаланилади:

аҳолининг ўз маблағи, яъни бошланғич бадал. Бунда уй-жойга талабгор фуқароларнинг дастлабки бадали қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

15 фоиз — икки, уч қаватли кўп квартирали (2-3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли (2 сотихли) уйлар учун;

25 фоиз — 4 сотихли (икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган) ва 6 сотихли уйлар учун.

— якуний бадал.

Маҳалла ваколати

Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар тоифасига — ҳовлидаги иморатлар ва обод ҳовлилар билан биргаликда икки, уч қаватли кўпквартирали (2-3 хонали) уйлар ва 0,02 гектар ўлчамли ер участкаларида аҳоли зич туманларда жойлаштириладиган ҳовлисида иморатлари бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар киритилган.

Мазкур уй-жойларга талабгорларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аниқлайди. Улар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни дастлабки танлашни амалга оширади. Бунда уй-жойнинг биринчи ва иккинчи турига талабгор фуқарога тавсифнома бериш йўлга қўйилади. Шу орқали тизимнинг шаффофлиги ва ишончлилиги таъминланади.

Тавсифнома берилади, агар…

Фуқароларга тавсифнома берганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қуйидаги ижтимоий мезонларни ҳисобга олади:

а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи билан тураржойнинг йўқлиги ва тураржойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз хонадонда яшаши;

б) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;

в) кўп болали;

г) оиланинг кам таъминлангани;

д) бир ёки ундан ортиқ бола ота-оналардан бири (тўлиқ бўлмаган оила) томонидан тарбияланиши ва боқилиши;

е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхатга мувофиқ, алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

ж) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

з) уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги.

Кредит ажратиш шартлари

— мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган, қишлоқ жойда яшайдиган, кредитга лаёқатли Ўзбекистон фуқароси бўлиши;

— уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оила бўлиши (1 ва 2-типдаги уй-жой олувчилари учун);

— бошланғич бадални тўлиқ шакллантиргани (1 ва 2-типдаги уйлар бўйича уй-жой қийматининг 15 фоизи, 3-типдаги ва   6 сотихли уйлар бўйича 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда);

— энг кам иш ҳақининг 1000 баробаригача, (4 ва 6 сотих ер майдонида қуриладиган уй-жой бўйича), шунингдек, қурилаётган уй-жой смета қийматининг 75 фоизи (3-типдаги ва 6 сотихли уй бўйича) ва 85 фоизидан (1 ва 2 — типдаги уйлар бўйича) ошмаган миқдорда;

— имтиёзли фоиз ставкасида;

— асосий қарзни қайтариш бўйича 3 йил муддатга имтиёзли давр билан;

— 15 йил муддатгача кредит ажратилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

Банкдан кредит олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

— ариза;

— фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ёзма тавсияси (1 ва 2-турлари учун);

— қарз олувчи/биргаликда қарз олувчининг паспорт нусхаси;

— оила таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома;

— қарз олувчи/биргаликда қарз олувчининг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;

— бошланғич бадал маблағи тўлиқ шакллантирилгани тўғрисида маълумотнома;

— «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан  буюртмачи вазифасини бажариш учун тузилган дастлабки шартнома.

Имтиёз ва қулайликлар

Ушбу уй-жойга эга бўлган жисмоний шахсларга бир қанча қулайлик ва имтиёзлар берилган. Жумладан:

— узоқ муддатли кредит (15 йилгача);

— кредитдан фойдаланганлик учун имтиёзли фоиз ставкаси дастлабки 5 йил учун 7 фоиз ва қолган 10 йил давомида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси миқдорида белгиланган;

— жисмоний шахслар ва улар оила аъзоларининг (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари) солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг имтиёзли кредит маблағлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган қисми даромад солиғи тўланишидан озод қилинади;

— якка тартибдаги уй-жой қурувчи билан «Қишлоқ қурилиш инвест» ўртасида уй-жой қуришга буюртмачи функциясини амалга ошириш тўғрисида шартнома имзолангандан кейин, унга ер участкаси туман ҳокими қарори билан умрбод эгалик қилиш ҳамда мерос қилиб қолдириладиган мулк тарзида расмийлаштирилади;

— 2013 йил 1 январдан давлат дастури доирасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойларни сотиб олган жисмоний шахслар, улар томонидан ипотека кредитлари тўлиқ қоплангунга қадар мулк солиғи тўлашдан озод қилинади;

— кредитнинг асосий қарзи қайтарилиши бўйича 3 йиллик имтиёзли давр белгиланган.

Шаҳобиддин Расулов тайёрлади

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Рахимжанова Шахноза Жавоб бериш
    10 oy олдин

    Мен GM-uzbekiston кушма корхонасида 10 йилдан бери фаолият курсатаман. уй олишим жуда зарур менга канде йул курсатасиз ёшим 30 да турмушга чикганимга 7 йил булди биз ёш оила имтиёзидан фойдалансам буладими. курсатма беринг! Андижон шахарда истикомат киламан.

    • nodirbek Жавоб бериш
      7 oy олдин

      Ikki xonalik ko’p qavaqtlik uylar uchun nimaga oldindan 28 million,3 xonalik uylar uchun 36 million so’m berish kerak oldindan 15% degan gap qayoqqa ketdi??? Javob kutaman!

  • faxriddin-1956 Жавоб бериш
    9 oy олдин

    yoshim 60da xozirgi kunda 45 yildan beri o’qituvchilik qilaman. 2 nafar farzandim shartnoma asosida oliy dargoh talabasi. Shularga shahar hududidan 2 – yoki 3 xonali kvartira olib bermoqchiman shunga qanday hujjatlar ketadi va yo’l -yo’riq aytsangiz. Javob uchun oldindan katta rahmat. Men shaharda yashayman.

  • Янги қурилаётган арзон уй-жойлар қишлоқлардаги намунавий уйлардан нимаси билан фарқ қилади? | BETAKROR BUXORO! Жавоб бериш
    8 oy олдин

    […] Манба: Tafsilot.uz […]

  • Феруза Жавоб бериш
    5 oy олдин

    икки хонали кўп қаватли уй олмоқчи эдим бошланғич тулови 15% деб айтилган эди энди бўлса нимага олдиндан 2 хонали уйлар учун 28 миллион, 3 хонали уйлар учун 36 миллион сўм бериш керак 25% қайоқдан чиқди. Бу нархни тулаш қийинку ахир жавобни ёзинг илтимос

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>