• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Поликлиникада беморлардан ҳақ талаб қилинса…

— Шаҳар ва туман поликлиникаларида беморлардан ташхис қўйиш ва даволаш ускуналаридан фойдаланилгани учун ҳақ талаб қилиш мумкинми?

Сулаймон Очилов,

Қарши шаҳри

  Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хусусийлаштириш ва пулли хизматни ташкил этиш маркази директори Миржалол Мираҳмедов жавоб беради:

— Соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 31 майдаги 161-сонли буйруғига асосан шаҳар ва туман поликлиникаларида яшаш жойларидан қатъи назар, Ўзбекистон фуқаролари учун барча турдаги тиббий хизматлар бепул кўрсатилади. Фуқаролардан шаҳар ва туман поликлиникаларида тиббий хизматлар учун ноқонуний равишда ҳақ талаб қилинган ҳолларда улар поликлиникаларда мавжуд бўлган «Ишонч телефонлари»га мурожаат қилишлари мумкин.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>