• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Пластик карточка қабул қилиниши шарт

— Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида пластик карточкалардан тўловларни қабул қилишдан бўйин товлаш ҳолатлари рўй берганда, қаерга мурожаат қилиш керак?

Восит Жумаев,

Қамаши тумани

Саволга Ўзбекистон Марказий банкининг Пул муомаласи департаменти директори Муҳиддин Мўминов жавоб беради:

— Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминалларидан фойдаланган ҳолда аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан биргаликда ишлаб чиқилган “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ тартибга солинади.

Савдо ва пулли хизмат кўрсатиш шохобчаларининг сотилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат нархига устама фоиз қўйиши, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимидан фойдаланмасдан тўловларни амалга ошириши ҳамда пластик карточкани тўловга қабул қилишдан бош тортиши мумкин эмас.

Бундай ҳолат кузатилганда Давлат солиқ қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг жойлардаги бўлинмаларига ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш лозим.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>