• Бугунги сана: Dushanba, Sentabr 25, 2017

Тошкент вилояти прокуратураси: Пискентда қотиллик содир бўлди

Жорий йилнинг 30 август куни тунги вақтда Пискент тумани “Намуна” маҳалласи ҳудудидан европа миллатига мансуб ёши 45-50 атрофидаги ноъмалум эркак кишининг мурдаси қотиллик аъломатлари билан топилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ўтказилган суд тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, жабрланувчининг бош қисмига кўплаб оғир тан жароҳатлари етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда жабрланувчининг шахсини аниқлаш ва мазкур ўта оғир жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>