• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Пенсионернинг «вақтинчалик пропискаси» бўлмаса…

– Бошқа ҳудудда вақтинча яшаш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар пенсияни қайси манзил бўйича олишади?

Эгамберди Мамиров,

Бахмал тумани

Саволга Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари Маҳмуджон Зиядуллаев жавоб беради:

– Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори (2011 йил 8 сентябрь) билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 157- ва 167-бандларига мувофиқ ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи (доимий рўйхатдан ўтган манзили) бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан «Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг почта алоқаси объектлари, операторлари ва провайдерлари орқали ёки пенсионерларнинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиа­ли орқали тўланади.

Пенсионернинг доимий пропискаси бўлмаса ва у фақат вақтинча прописка қилинган (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олинмаган) бўлса, пенсия вақтинчалик прописканинг амал қилиш муддати мобайнида тўланади.

Ўзбекистонда доимий яшайдиган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга пенсия истиқомат учун берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддати мобайнида тўланади.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>