• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Паспортдаги маълумотни ўзим тўлдиришим мумкинми?

— 2018 йилнинг июлигача амал қиладиган фуқаролик паспортининг маълумотлар қисмида “Фарзандлари” деган банд бор. Уни ўзим тўлдиришим мумкинми ёки бунинг учун кимгадир мурожаат қилишим керакми?

Нормўмин Жумаев,

Ғузор тумани

Саволга Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқа­ро­ликни расмийлаштириш бошқармаси­ бошлиғи Бадриддин Шорихсиев жавоб беради:

— Президентимизнинг 1999 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида”ги низомнинг 8-бандида белгиланишича, Ўзбекистон фуқароси паспортига балоғатга етмаган болалар тўғрисидаги ёзувлар (яъни балоғатга етмаган болаларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, куни, ойи) Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари томонидан киритилади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар:

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>