• Бугунги сана: Payshanba, Oktabr 19, 2017

Паспорт йўқотилса, қанча жарима тўлаш керак?

— Эҳтиётсизлик туфайли паспортини йўқотган фуқаро нима қилиши керак? Уни қайта тиклаш учун тўланадиган жарима миқдори ҳақида маълумот берсангиз.

Файзулла Абдуллаев

Урганч шаҳри

Саволга Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев жавоб беради:

— Фуқаро паспортни авайлаб асраши шарт. Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим. Мазкур муассаса қонун ҳужжатларида кўзда тутилган амалларни бажарганидан кейин унга “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида”ги низомда белгиланган тартибда янги паспорт берилади.

Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортларини йўқотиб қўйса, паспорт яроқсиз ҳолга келса ёки унинг амал қилиш муддати тугаса, Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини олиш учун мамлакатимиз консуллик ваколатхонасига мурожаат этадилар.

Паспорт йўқотилганда бу ҳақда газетага эълон бериш ва топилмалар идорасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солиниши назарда тутилган.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook»«Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Комилжон Жавоб бериш
    5 oy олдин

    Ассалому алейкум! Мен халкаро юк ташувчи хайдовчи ман. Хар сафар божхона назоратидан утаетганда паспортни буклаб компютерга солади. Жуда куп буклангани сабабли паспорт обложкаси озгина очилган жойи бор. Алмаштираман деб борсам йиртилиб яроксиз холга келса кейин алмартирамиз дейишди. Шуни яроксиз холга келмасдан олдин алмаштиришни иложи екми? Паспорт эхтиетсизликдан яроксиз холга тушмаган такдирда хам жарима тулашим шартми?

  • шахноза Жавоб бериш
    1 oy олдин

    Мен паспортимни юкотиб куйдим нима килишим керак

    • Адҳам Ўрол ўғли Жавоб бериш
      1 oy олдин

      Зудлик билан ўзингиз доимий рўйхатда турган туман (шаар)даги ички ишлар бўлимига мурожаат қилинг!

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>