• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Озишга йўл бермайдиган 7 нарса

Мутахассислар зоҳиран “беозор”, аммо озиш ниятидагиларга доимо халал берадиган 7 хил егулик ҳақида шундай дейишади:

  1. Йогуртлар.

Аввало, табиий йогурт билан турли стабилизаторлар, қуюлтирувчи ва хушбўйлантирувчилар аралашмасидан таркиб топган сохта сут маҳсулотини фарқлай билиш керак. Бугун дўкон пештахталаридаги йогуртларнинг неча фоизи табиий? Албатта, бунга жавоб бериш қийин.

Сизда табиий йогурт сотиб олиш имкони бўлса, бу яхши. Агар йогуртни ўзингиз тайёрласангиз нур устига аъло нур. Ош бўлсин! Аммо озиш нияти борлар турли таъм ва хўшбўйлантирувчилар қўшилган, сақлаш муддати узайтирилган йогуртлардан ўзини тийиши шарт. Улар озиш жараёнини секинлаштиришдан бошқа “фойдаси” йўқ.

Озишга ҳаракат қилаётганларнинг кўпчилиги йогурт билан тамадди қилишни хуш кўришади. Улар “қулупнайли ёки олчали йогурт фойдали” дея ўзларини ишонтириб улгуришган. Аслида-чи? Тўғри, дастлаб улар одамга хуш ёқади. Таркибидаги глюкоза кайфиятни кўтаради. Бироқ бундай маҳсулотлар қондаги қанд миқдорини кескин оширади. Бир соатдан кейин қондаги қанд миқдори кискин тушиб кетади ва табиийки, сиз яна ширинлик истеъмол қилишни истаб қоласиз.

  1. Пакетдаги соклар.

Мева сокларини хуш кўрсангиз уларни тушликкача, узоғи билан 14:00 гача ичинг. Нега айнан тушликкача? Гап шундаки, янги сиқилган мева шарбати жуда енгил туюлсада, у углевод ва қандга тўйинган бўлади. Тушдан кейин организмдаги модда алмашинуви секинлашади ва у бундай юкламани кўтаролмаслиги мумкин. Албатта, агар сиз ойига 1-2 кг озмоқчи бўлсангиз мева шарбатини куннинг исталган вақтида ичишингиз мумкин, аммо кўпроқ озиш истагидагилар бу бу қоидани бузмаганлари маъқул.

Қоғоз пакетлардаги соклар — турли бўёқлар ва бизнинг соғлиғимизни зарар келтириши мумкин бўлган қўшимчалардан бошқа нарса эмас.Улар қон таркибида қанднинг ошишига, ичакларда тиқин бўлишига олиб келиши, терида тошмалар тошига сабачи бўлиши ҳам мумкин экан.

  1. Мавсумдан бошқа пайтдаги мева ва сабзавотлар

Оддий қоида — мева ва сабзавотларни уларнинг мавсумида сотиб олиш керак. Аммо кўпчилигимиз ана шу қоидани унутиб қўямиз. Қишда қулупай тусайди бу кўнгил. Тўғри бугунги кунда йилнинг исталган фаслида исталган мева ёки сабзавотни муҳайё қилиш қийинчилик туғдирмайди. Аммо ҳар нарсанинг ҳам ўз вақти-соати бор экан. Масалан, қишдаги қулупнай умуман қулупнай эмас, кўтара нитратдан иборат бўлиб, ошқозон-ичак фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса сурункали ич қотишига олиб келиши мумкин экан. Турган гапки, бу сизнинг озиш ҳақидаги орзуларингизга зид.

  1. Ёнғоқлар

Озиш ниятидагилар учун биринчи рақамли муаммо бу ёнғоқлардир.Аслида ёнғоқлар организм учун жуда фойдали неъмат. Аммо у қовурилган ёки тузланган ҳолатда истисно. Улар организмда сувнинг кўпроқ ушланиб қолинишига олиб келиши мумкин. Бу эса вазн йўқотмоқчи бўлганлар учун муаммо.

  1. Сосиска ва колбасалар

Кўпчилик буларни оқсил деб ҳисоблашади. Аслида оқсил гўштда бўлади, сосиска ёки колбаса тайёрланадиган гўшт чиқиндиларида эмас. Улар сизга ортиқча вазндан бошқа нарса ваъда қилмайди. Агар сиз гўштли деликатеслардан лаззатланишни хуш кўрсангиз, уни ўзингиз тайёрлаганингиз маъқул. Шунда сиз нима истеъмол қилаётганингизни аниқ биласиз. Оддий рецепт: товуқ гўштини мурч ва бошқа зираворлар билан блендерда ажойиб таом тайёрлашингиз мумкин. Бу ҳар қандай товуқли сосискадан фойдали ва ишончли. Ёки бўлмаса қиймани зираворлаб, озиқ-овқат учун мўлжалланган плёнкага конқет каби ўраб, сувда 10 минут қайнатиб олинг. Тўғри, бундай колбаса дўкондан хариб қилинган, турли маза берувчи ва хушбўйлантирувчилар қўшилган  колбасадан анча фарқ қилади. Бироқ сиз табиий, ҳалол ва албатта саломатлигингизни шубҳа остида қолдирмайдиган таомни истеъмол қилган бўласиз.

  1. Соуслар

Турли соуслар организмимизда шлаклар ҳосил қилишидан ташқари, уни узоқ му ддат истеъмол қилганимиз сабаб таомларнинг асл мазасини туюшимиз қийинлашиб борар экан. Улар иштаҳани қўзғаб, вазн ташлаш борасидаги режангизни чиппакка чиқаради.  Тери касалликларини қўзғаши мумкин.

Агар таомларни соус билан ейишни одат қилиб улгурган бўлсангиз, яхшиси уни ўзингиз тайёрлаганингиз маъқул. Дейлик пиццани учун соус тайёрлаш учун томат пастаси, сметана ва горчицани таъбга қараб олиб, уларни аралаштиринг. Кейин озроқ бальзамли (хушбўй) уксус ва шакар қўшинг. Қарабсизки ажойиб соус тайёр.

  1. Консерваланган бодринг

Бодринг жудаям хуштаъам ва фойдали неъмат. Аммо унинг тузлангани ва консервалангани ҳақида бу фикрни айтиш бироз қийинроқ. Консерваланган (туз ва уксусга тўйинган) бодрингни хуш кўрувчилар озиш ҳақида унутсалар ҳам бўлаверади.

Абу Заҳро тайёрлади

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>