• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Ўзбекистонликлар қандай ҳолларда фуқароликдан маҳрум бўлиши мумкин?

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритилди. Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳамда “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ушбу ўзгартишлар шу йилнинг 24 сентябрдан кучга кирди.

Қонуннинг 21-моддасига киритилган қўшимчага кўра республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди. Унга мувофиқ ўзбекистонликлар қуйидаги ҳолатларда фуқароликдан маҳрум қилинади:

— чет давлатда ҳарбий хизмат, хавфсизлик хизмати, полиция, адлия идоралари ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирса;

— чет элда уч йил ичида узрсиз Ўзбекистон консуллиги ҳисобида турмаса;

— Ўзбекистон фуқаролигини сохта ҳужжатлар ёки ёлғон маълумотлар асосида олган бўлса;

— чет давлат фойдасини кўзлаш, тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказса;

— хорижий давлат фуқаролигини олса, (бунда, у 1 ой муддат ичида Ўзбекистон ИИВ идоралари ёки хориждаги консуллигига фуқаролигини ўзгартирганини маълум қилиши шарт) Ўзбекистон республикаси фуқаролигидан маҳрум этилади.

grant-bildirgi

Калит сўзлар:

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>